Виталий Левченко: "Ким яхши тайёргарлик кўрган бўлса, натижа ўша томонда бўлади"
26 авг 2023 22:02
Новости
Виталий Левченко: "Ким яхши тайёргарлик кўрган бўлса, натижа ўша томонда бўлади"
“Бугун биз яхши ва сифатли ўйин ташкил қилдик. Ҳужумлар уюштирдик. Тўғри, учрашув охирида омад бироз юз ўгирди. Аммо, барибир кўзлаган мақсадга эришдик, деб ўйлайман.
Учрашувга кўрган тайёргарлигимиз ўз натижасини берди. Нимани кўзлаган бўлсак, режамиз бўйича барчаси давом этди. Албатта, керакли голни урганимиз ажойиб бўлди. Ўйлаган режаларимизнинг деярли барчаси амалга ошди.
Албатта, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ким яхши тайёргарлик кўрган бўлса, натижа ўша томонда бўлади. Рақиб ҳам яхши ҳаракат қилди. Ўз навбатида ОКМКни Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритгани билан табриклайман. Бугунги рақибимизга ОЧЛда яхши қатнашишини, юқори натижаларга эришишини ҳамда кўпроқ муваффақиятлар қозонишини тилаб қоламан”, – деди Левченко.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии