RU

Последние новости

18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  0 18:00Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  2 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  116 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  2 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2

Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак" Новости

Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бундай учрашувларда ғалаба қозониш учун гол уриш керак. Биринчи бўлимда иккита ажойиб имкониятимиз бор эди. Агар ўша вазиятлардан фойдаланганимизда, ўйин натижаси аллақачон ўзгариб кетган бўлар эди. Иштиёқ ва ҳаракат бўйича ҳеч қандай эътирозим йўқ, аммо маҳоратимиз бироз етмади ғалаба учун етарли бўлмади. Таблодаги ҳисоб барчасини кўрсатиб турибди", - деди Виталий Левченко бугунги баҳс якунлангач.


- "Нефтчи" бугун яхши ўйин ўтказди, аммо мухлислар учрашув якунланганидан сўнг футболчиларга эътироз билдиришди. Футболчилар ушбу эътирозларга ҳақлими?

- Мен нима бўлганини кўрмадим, тўғриси. Биз фаворит эканлигимиз аниқ эди. Яна бир бор такрорлайман, ғалаба қозониш учун гол уриш керак. Мухлисларимиз билан рўй берган вазиятни кўриб чиқамиз. Улар билан гаплашиб оламиз, мухлисларимизда қандайдир эътироз бўлса.

- "Нефтчи" ўйинни асосий ҳужумчи билан бошламади. Кейинчалик яққол ҳужумчи майдонга туширилди, агар шу ишга ўйин бошидаёқ қўл урганингизда, ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эдими?

- Сиз нега бундай фикрлаяпсиз? Марушич соф ҳужумчи эмасми?

- Табатадзе ўз вазиятларини охиригача етказа олди. Менга шундай кўринди. Биринчи бўлимда эса бундай ҳолатларни кўрмадим. Табатадзе ёрқинроқ ўйнади.

- Қаранг, "Сурхон" ҳимоячилари икки тайм ўйнашди. Табатадзе эса 20 дақиқа майдонда ҳаракатланди. Табиийки, Тома жисмоний жиҳатдан устунликга эга эди. Ҳимоячилар билан яхшироқ курашиши кераклиги аниқ эди. Шу сабабли, у ўйинга яхшироқ киришиб кетгандек туюлгандир. Ҳужумчининг энг асосий вазифаси - гол уриш. Бугун эса Марушич ва Табатадзе рақиб дарвозасини ишғол эта олишмади.

- Шаҳбоз Беғамов "Нефтчи"ни тарк этди. Ушбу ҳолат ҳақидаги фикрингиз билан бўлишсангиз. Бунга нима сабаб бўлди? 

- Раҳбарият қарори.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика