Виталий Левченко: "Эътиборсизлик оқибатида очко йўқотдик"
17 апр 2023 21:26
Новости
Виталий Левченко: "Эътиборсизлик оқибатида очко йўқотдик"
Виталий Левченко: "Ўйин курашларга бой тарзда ўтди. Худуд томонлама олганда ҳам қўшниларимиз билан принципиал баҳс ўтказдик, деб ўйлайман. Ҳисобни очдик, лекин яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Қайсидир паллада диққатни йўқотдик. Бу биз учун очко йўқотиш ҳисобланади. Балки кутилмаган, дейиш мумкиндир",- дейди Левченко.
- Бугунги беллашувни билан бирга айтганда жамоа 70-дақиқадан кейин ўйинни тушириб юборяпти. Бунинг сабаби нимада?
- Аввал ҳам айтганимдек рўзагача ва рўзадан кейинги функционал ҳолатни фарқи бор. Машғулот жараёнларини режадагидек олиб боряпмиз. Бироқ айрим ҳолатларда эътиборсизликка йўл қўйишмоқда. Футболчиларни тушунаман. Лекин профессионал равишда ўйинчи доим режимда ва тонусда бўлиши зарур.
- Захира кеч амалга оширилди. Керакли футболчи захирага олинди...
- Бизни ўз позициямиз бор. Кўрган бўлсангиз, 5-4-1 тактик-схемасига ўтаётгандик. Натижани сақлаб қолиш кўзда тутилганди. Агар 1:0 ҳисобида ютганимизда захира тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида фикр билдирилмасди.
Комментарии