RU

Последние новости

21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  1 21:00"Истанбул Башакшехир" — "Бешиктош". Таркиблар маълум  5 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:33"Арсенал" — "Уиган". Таркиблар маълум  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  10 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  4 19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  8 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  4 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  18 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  4

Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда" Новости

Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"

Суперлиганинг 13-тури доирасида "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди.

- Жуда оғир ўйин бўлди. "Бухоро" жуда тартибли жамоа. Уларнинг сўнгги ўйинларини инобатга оладиган бўлсак, жамоа ўзи учун муносиб бўлмаган жойда турибди. Бугун улар яхши ҳимояланишди ва ўз омадини қарши ҳужумларда излаб кўришди. Уларнинг ҳимоясини ёриб ўтиш биз учун осон бўлмади. Ўйин якунида ғалаба голини уриб, 3 очкони олганимиздан хурсандман.

- Жамоа футболчилари ўйин якунланганидан кейин ғалабани мухлислар билан нишонламаяпти. Бунга нима сабаб бўлмоқда? Шу нарсани қайтаришни сўраган бўлардим.

- Бу савол менга эмас. Ҳар бир мухлиснинг ўзига ҳом қарашлари, фикрлари бор. Ҳақиқий мухлис жамоа ғалаба қозонса ҳам, мағлуб бўлса ҳам футболчилар билан бўлишлари, шу ерда ишлаётган ҳар бир персоналга, мураббийлар штабига ҳурматда бўлишлари керак деб ҳисоблайман. Бу менинг фикрим. Шу сабабли бу борада гапириш ёки фикр олиб бориш менинг функциямга кирмайди деб ҳисоблайман. Мухлисларга сабр тилайман, ҳали чиройли ғалабалар келади. Шунчаки яхши ва ёмон кунда ҳам биз билан бўлишлари ва ҳақиқий мухлис эканлигини кўрсатишлари керак.

- Сўнгги ўйинларда вазиятлар кам яратилмоқда, шу сабабли голлар ҳам камайиб кетди. Бунга иссиқ сабаблими ёки таркибдаги легионерларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар топилмаяптими?

- Юқори ҳарорат бу табиий ҳолат. Лекин ўтган ўйинда бизда дарвозабон билан бирга-бир ҳолатдан икки марта бўлди. Шу вазиятларни урганимизда ҳисоб 2:0 бўлган бўларди ва биз иккита гол урган бўлардик. Бугунги ўйинни ҳисобга оладиган бўлсак, рақиб жуда тартибли жамоа, ўйиндаги вақтнинг катта қисмини ҳимояланишга ажратди. Балки улар ўз вазифаларини яхши бажаришгандир, лекин сўнгги дақиқаларда эътиборнинг йўқотилиши сабабли биз ғалаба голини уриб кетдик. Бу футбол, ҳозир ҳамма рақибини яхши тахлил қилмоқда, ўрганмоқда ва шунга қараб ўйинини қурмоқда. Шу сабабли буни нормал ҳолат сифатида қабул қилиш керак. Ҳозир мураббийлар штаби рақибларни яхши ўрганиб, футболчиларга исталган рақибига қарши ҳимояда яхши ўйнаб, ҳужумда имконият қолдирмасликка ҳаракат қилишмоқда. Асосийси 3 очкони қўлга киритдик.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика