RU

Последние новости

20:25Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  76 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  10 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  20 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

Виталий Левченко: "Бир очко қўлга киритдик. Бундан хурсандмиз" Новости

Виталий Левченко: "Бир очко қўлга киритдик. Бундан хурсандмиз"

Coca Cola Суперлига 4-тури доирасида ОКМК билан ўйналган дурангдан кейин "Нефтчи" жамоаси бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдирди.


- Яхши ўйин бўлди. Иккита яхши даражадаги жамоалар тўқнаш келди. Бизга гол урилган вақтда бироз эътибор ва концентрация етишмади. Дастлабки гол урилган вазиятда рақиблар бу тариқа стандартдан фойдаланишини кутмагандик. Яна бироз диққатни йўқотиб, иккинчи голни ҳам қабул қилиб олдик. Бу вазиятдан чиқиб кетиш жуда қийин бўлди. Турнир жадвалида етакчи бўлиб тургандик. Бундай пайтда рақиблар икки карра юқори кайфиятда, ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатиш учун ўйнайди. Йигитлардан мамнунман, улар характер кўрсата олишди. Ўз навбатида бизни қўллаб-қувватлаб ҳужумга ундагани учун мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Менимча 2:2 ҳисобидаги дуранг адолатли натижа бўлди.

- Бугун "Нефтчи"га "Пахтакор" ёки "Металлург" билан ўйиндаги шижоат етишмади.

- Сир эмас ҳозир рамазон ойи. Йигитларнинг организмида янгиланиш жараёни бўлмоқда. Балки шу сабабдан ҳам улардан кўп нарсани талаб қилиб бўлмаяпти. Шу сабабли уларда ўша ўйинлардагичалик катта куч ва иштиёқ йўқ деб ўйлайман. 

- Ҳисоб тенглашганидан кейин Акбар Тўраев вақтни чўзишга ҳаракат қилди.

- Йўқ. Биз ўз майдонимизда ўйнадик, мухлисларимизга ғалабани тортиқ қилмоқчи бўлдик. Сизга шундай кўринган бўлиши мумкин. Бутсалар бир-бирига тўқнашгандан кейин у жамоадошининг ўзига келиб олиши учун бироз тўпни ушлаб тургандир. Вақт чўзди деган фикрга қўшилмайман. Чунки биз ғалаба қозонишни истадик. 

- "Нефтчи" бир очко олдими ёки икки очко йўқотдими.

- Ўйиндан келиб чиқсак, биз бир очко олдик. Ўйин қийин ўтди. Бир очкодан хурсандмиз.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика