"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради
13 мая 19:57
Новости
"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради
Италиянинг "Рома" жамоаси ўзининг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтириш учун ҳаракат қилмоқда.
Журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, "жалоросси" раҳбарияти жамоанинг асосий дарвозабони Миле Свилар билан 2030 йил июнь ойининг охиригача янги узоқ муддатли шартнома имзолашни хоҳламоқда. Шартнома яхшиланган молиявий шартлар асосида тузилади.

Шунингдек, Сербия миллий терма жамоасининг 25 ёшли футболчиси билан боғлиқ вазиятни Европанинг нуфузли клублари – Лондоннинг "Челси" ва Мюнхеннинг "Бавария" жамоалари диққат билан кузатаётгани таъкидланмоқда. Унинг "бўрилар" билан ҳозирги битими 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Миле Свилар жорий мавсум "Рома" либосида 48 ўйин ўтказиб, шулардан 18 тасида дарвозаси дахлсизлиги сақлаб қолди. Transfermarkt портали посбонни 17 млн еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии