RU

Последние новости

17:23Водий жамоаларида кўп йиллар ўйнаган Жамшид Ҳасанов фаолиятини якунлади  1 17:07Гвардиола "Челси" билан ўйинда икки ҳимоячисидан айрилди  1 16:50"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди  4 16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  30 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  0 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  1 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  8 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  11 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  19 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  3 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  3

Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади" Новости

Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"

"Нефтчи" - "Хоразм" ўртасидаги Суперлиганинг 15-тур баҳсидан (2:0) сўнг мезбон жамоа устози Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Виталий Левченко: "Ўйин биз учун жуда муҳим эди. Натижани ўйлаб бироз босим остида эдик. Ғалабага эришганимиздан хурсандман".


- Нега Силванус Нимелини майдонга туширмадингиз?

- У эндигина етиб келди, ҳали ишлаш учун рухсат олгани йўқ. Иккинчи давра стартигача формага кириб олишига умид қиламиз.


- "Нефтчи"да жароҳат олганлар кўп. Билолхон Тошмирзаев ҳақида маълумот бера оласизми?

- Билолхон Тошмирзаев ҳали тўлиқ тиклангани йўқ. Умумий гуруҳда ишлаётган бўлсада оғриқ ҳалиям бор.


- Танаффусда "Нефтчи"нинг режалари қандай?

- Ўз базамизда тайёргарлик кўрамиз. Қўшнилар билан келиша олсак шу ерда ёки Тошкентда ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз. Ортиқча пул сарфлашга хожат йўқ, базамизда ҳамма шароитлар бор.


- Ижтимоий тармоқларда Бабаян "Нефтчи"га келиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Мухлислар бундан ҳавотирда. Бу маълумотлар қанчалик тўғри?

- Миш-мишлар ҳар доим бўлган. Шартномам 30 ноябрда якунига етади. Бу менга боғлиқ эмас.


- Левченкога "Навбаҳор"дан таклифлар бўляпти деган гаплар бор...

- Қайтараман, "Нефтчи" билан шартномам бор, ҳеч ким билан музокара ўтказаётганим йўқ.


- Нимели қайси легионер ўрнини эгаллайди?

- Ҳозир бирор исмни айта олмайман. Бу борада қарор қабул қилинмаган.


- "Нефтчи" сўнгги 4та ўйинда 1та мағлубият, 1та дуранг ва 2та ғалаба қайд этди. Хатолар устида ишландими?

- Кубокдаги мағлубият бизга рухий таъсир кўрсатди. Кейин йигитлар ўзига келишди ва талаб қилинган нарсаларни бажаришди.


- Тома Табатадзе "Насаф"га ҳам бугунгидек гол урганди. Бу сизнинг кўрсатмангиз туфайли бўляптими?

- Ўйиндан олдин ким қайси вазифаларни бажаришини бўлиб берамиз. Йигитлар ўзларига юклатилган ишларни яхши уддалашди ва ғалабага эришдик.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика