RU

Последние новости

20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  0 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  2 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0

Виталий Денисов: "Бошқа имконият бўлганида ҳам Ўзбекистонни танлардим" Новости

Виталий Денисов: "Бошқа имконият бўлганида ҳам Ўзбекистонни танлардим"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг "Локомотив" клуби ҳимоячиси Виталий Денисов sportsdaily.ru сайтига интервью берди.
Ушбу интервьюни ўқувчиларимизга тақдим этишга қарор қилдик.

— Сиз спортчилар оиласида туғилиб ўсгансиз. Отангиз Геннадий Денисов ўз вақтида "Пахтакор"да энг кўп ўйин ўтказган. Акангиз эса баскетбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори. Бу келажакда қайси соҳани эгаллашингизга таъсир қилганми?
— Унчалик эмас. Тўғри, отамнинг ҳар доим тўғридан тўғри футболга алоқаси бўлган, лекин у ҳеч қачон мени спортга мажбурлаб олиб кирмаган. Ўзим тўп тепишни хоҳлагандим ва бу ҳақда отамга айтганман.

— Кўпчилик сизни ўйин услубингизни отангизга ўхшатади, бундан ташқари битта позицияда ўйнайсизлар. Нима деб ўйлайсиз отангизни ортда қолдира олдингизми? Масалан, Марат Кабаев сизни «Россия чемпионатининг юлдузи» деб атади.

— Албатта, Марат Вахизовичдан бундай гапларни эшитиш ёқимли. Қанчалик ортда қолдирдим буни мен ҳал қилмайман. Отамнинг ҳам, менинг ҳам ўйинларимни кўрганлар айтгани яхшироқ. Бу саволга жавоб бериш мен учун қийин.



— Отангиз билан ўйинлар борасида гаплашиб турасизларми? У сизни танқид қилиб турадими?
— Кўп суҳбатлашамиз. Вақти бўлса менинг ўйинларимни кўради. Баъзан тавсиялар беради. Нималарни тўғри қилдим, қаерда хато қилдим, барчасини айтади.

— 1990 йилларда Ўзбекистонда яшаш қийин бўлган дейишади. Қандай муаммоларга дуч келгансиз?
— Ҳеч қандай муаммо бўлмаган, бўлмаса ҳам керак. Ўзбекистон кўп миллатли давлат, доим барчаси жойида бўлган.

— Ўзбек тилини биласизми?
— Биламан, гаплаша оламан, аммо бироз ёдимдан чиққан.



— Сиз Ўзбекистонда туғилгансиз, аждодларингиз — рус. Ўзингизни ким деб ҳисоблайсиз?
— Менда битта паспорт бор — Ўзбекистонники, Россиянинг паспорти йўқ. Ўзимни ким деб ҳис қилиш ҳақида ўйламаганман.

— Ўзбекистонни танлагангиздан афсусда эмасмисиз? Ҳар ҳолда Европа чемпионати Осиё чемпионатидан кўра нуфузлироқ.
— Россия ёки Украинани танлаганимда балки ҳеч ким бўла олмасдим. Агар яна бир бор имконият бўлганда ҳам Ўзбекистонни танлаган бўлардим.

— Ўзбекистон чемпионатини кузатиб борасизми?
— Ўзбекистон чемпионати ўйинларини намойиш этишмайди, шу боис кўра олмайман. Отамнинг ёки дўстларимнинг жамоаси ўйнаса асосан матнли онлайн-трансляцияларни кузатиб бораман ёки ҳисобни билишга уринаман.



— Айтишларича ҳозир Ўзбекистонда жуда қобилиятли ёшлар етишиб чиқаётган экан. Ёшлардан қайси бири Россия чемпионатида ўйнаб кета олади?

— Жавоб бериш қийин. Терма жамоада ўйнаш бошқа, бошқа давлатга кўчиб ўтиш умуман бошқа. Барчаси одамнинг ўзига боғлиқ. Одил Аҳмедов «Краснодар»нинг етакчиларидан бири. Ўйнаб кўриш керак, унгача билмайман. Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари яхши иштирок этмоқда, ёш аволд ўсиб келмоқда. Асосийси, уларни йўқотмаслик.

— Сиз Италия таомлари ва паловни севишингизни биламиз. Қайси бирисиз яшаш сиз учун оғир италян ёки ўзбек?
— Италия таомларини дунёнинг исталган бурчагидан топиш мумкин, ўзбек таомларини топиш қийинроқ. Шундай экан жавобим — ўзбек таомлари.
 


— Ўзбекистон терма жамоаси ОФКда иштриок этади. Экзотик мамлакатларга сафар қилгансиз. Таассуротлар билан ўртоқлашинг.
— Муҳит бўйича Япония менга энг ёққан мамлакат бўлди. Ажойиб стадион. Учрашувдан олдин мухлислар Ўзбекистон мадҳиясини ёддан айтишди, жуда қийналиб бўлса ҳам ёдлашибди. Японлар кўк формада ўйнашди, стадион айнан мана шу рангга бурканганди — жуда чиройли эди.

Яна Шимолий Корея ёдимда қолган. Жуда ғаройиб давлат. Ўйин вақтида тўп бизда бўлганида бутун стадион жим бўлиб қоларди. Кечқурун сайрга чиққанимизда, симёғочдаги чироқлар остида йигитлар китоб ўқишарди. Тушуна олмадим, балки чироқни иқтисод қилишгандир, балки кўчадаги қандайдир қўриқчилар.

— Бундай ёпиқ давлатда қўрқиш ҳисси бўлмадими?
— Қўрқув эмас, кишини ажаблантириш ҳисси бўлди. Аэропортда билан мобил телефонларимизни олиб қўйишди, хатто қариндошларимизга ҳам телефон қила олмадик. Яхшиям уй телефонимиз рақами ёдимда эди, онам билан боғланиб барчаси жойида эканини айтгандим.



— Ўтган мавсум «Локомотив» чемпион бўлиши ёки ҳеч бўлмаса ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқиш учун нима етишмади?
— Айтиш қийин…. Биз таянч ярим ҳимоясида ўйнаган Дима Тарасовни йўқотгандик. Жароҳатлар бор эди. Балки, омад етишмагандир.

— Ўтган мавсум «Локомотив» билан тўртинчи ўринни олишдан қўрқмаганмидингиз — ахир «Днепр» билан олти марта шу ўринни олгандингиз?
— Ҳозир буни айтмаганингизда бу ҳақда билмасдим ҳам (кулади). Баъзи сабабларга кўра «Днепр» тўртинчи ўриндан юқорига чиқара олмаганди.

— Ёшликда Россия чемпионатини кузатармидингиз? Севимли клубингиз бормиди?
— Ёшлигимда фақат марказий ўйинлар ёки ЕЧЛ, УЕФА кубоги баҳсларини томоша қилардим. Бу албатта ёшликда эди.

 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика