"Вильярреал" "Леванте" етакчиси билан шартнома имзолади
24 июн 2022 16:04
Новости
"Вильярреал" "Леванте" етакчиси билан шартнома имзолади
"Вильярреал" "Леванте"нинг тажрибали ҳужумчиси Хосе Луис Моралес билан шартнома имзолади.
"Сариқ сув ости кемаси"нинг хабарига кўра, 34 ёшли футболчи Унаи Эмери жамоаси билан икки йиллик шартнома имзолади.
Форвард 2013 йилдан бери "Леванте"нинг асосий жамоасида ўйнаётган эди. Моралес шунингдек "Эйбар" шарафини ҳимоя қилган.
Хосе Луис Моралес ўтган мавсум Ла Лига доирасида "Леванте" сафида 35та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 7та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии