RU

Последние новости

16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  0 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  0 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  4 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  3 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  33 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  7 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  23 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  4

Виллиан: "Украина финалга лойиқ эди. Биз нафақат жисмонан, балки руҳан чарчаганмиз. Сўнгги пайтларда умримиз меҳмонхонада ўтди" Новости

Виллиан: "Украина финалга лойиқ эди. Биз нафақат жисмонан, балки руҳан чарчаганмиз. Сўнгги пайтларда умримиз меҳмонхонада ўтди"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/2 финали доирасида Украинага қарши ўйиндан сўнг (3:2) Бразилия терма жамоаси дарвозабони Виллиан сайтимизга интервью берди.

"Украинага қарши жуда қийин ўтказдик. Биз ҳали бунчалик машаққатга дуч келмагандик. Ғалаба қозониш учун кўп тер тўкдик. Украина ажойиб ўйин кўрсатди. Афсуски, баъзи хатоларга йўл қўйдик ва бу ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборишимизга олиб келди. Бу эса ҳолатимизни янада оғирлаштирди. Аммо бизда тажрибали ўйинчилар бор, шу боис, керакли натижага эришиш учун нималарга эътибор қаратиш зарурлигини яхши билардик. Жамоамиз бирдамлик кўрсата олади. Биз ғалабага лойиқ эдик. Украина ҳам финалда иштирок этишга лойиқ эди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман, энди дам оламиз ва нариги қарама-қаршиликда нима бўлишини кўрамиз.

Бугун кутилгандек ўйин кўрсата олмаганимизга чарчоқ таъсир қилди, чунки биз нафақат жисмонан, балки руҳан чарчаганмиз. Турнирга жиддий тайёргарлик кўрдик. Икки ой Бразилияда машғулотлар ўтказдик, кейин кетма-кет сафарлар, ўртоқлик ўйинлари ташкил этилди. Бизнинг умримиз меҳмонхонада ўтадиган бўлиб қолди ва оғир ўйинлар туфайли жисмоний толиқиш бошланди. Бугун, афсуски, биринчи бўлимни кўнгилдагидек ўтказа олмадик, аммо иккинчи бўлимни жуда яхши бошладик. Муҳими, иккинчи бўлимда вазиятни ўз томонимизга оғдириш учун куч топа олдик ва ўйин тизгинини ўзгартирдик. Натижада ғалаба қозондик. 

Бразилия жаҳон чемпионатларида ҳужумкор ўйини, маҳоратли ва юқори дриблингга эга ўйинчилари билан диққат марказида бўлиб келган. Аммо мазкур мундиалда асосий кучимиз — ҳимоя эканлиги намоён бўлди. Биз ҳамиша яхши ҳимояланганимиз учун турнир давомида кам гол ўтказиб юбордик. Шундай экан, яхши мудофааланиш ва ҳимоядан ҳужумга ўта олиш мувозанати бизни финалга олиб чиқди. Шундай экан, ғалабалар ва унвонлар тажрибасига асосланиб, ҳимоя ҳар доим ҳужумдан кўра муҳимроқ эканлигини қайд этмоқчиман", деди терма жамоа асосий дарвозабони.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия финалда Аргентина — Франция жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика