Виллаш-Боаш: "Торино" тўпни яхши назорат қилади"
12 мар 2015 01:33
Новости
Виллаш-Боаш: "Торино" тўпни яхши назорат қилади"
"Зенит" бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Европа лигаси 1/8 финал босқичи доирасидаги "Торино"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Менга "Торино" бош мураббийи Вентуранинг ўйин услуби ёқади. Улар майдонда жуда жипслик билан ўйнашади. "Торино" тўпни яхши назорат қилади ва қисқа паслар орқали ўйнайди. Майдон марказида ҳам "Торино" жамоаси анча ишончли ҳаракат қилади. Айниқса Молинаро майдонда бўлган пайт рақиб ўртани яхши ушлайди. Рақиб ҳужуми пайтида "Торино" футболчилари 5 киши бўлиб яхши ҳимояланишади. Италияликлар ҳимоядан ҳужумга ўтишда ҳам анча тезкорлар. Рақибнинг ўйин услубини ва кучини яхши баҳолайман. Лекин биз улар билан бўладиган тўқнашувга тайёрмиз.
Ўйин олдидан Спалетти билан "Торино" борасида маслаҳатлашдимми? Йўқ. Мен Спалетти билан шахсан танишман ва унинг ишини ҳурмат қиламан. Бироқ рақибни ўрганиш жараёнида унинг ёрдамидан фойдаланмадик. Жиддий рақибларга қарши тайёргарлик пайтида кимнингдир маслаҳати бизга зарур эмас. Бунақанги беллашувларга ўзимиз етарли даражада тайёрлана оламиз.

championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии