RU

Последние новости

09:42"ФарДУ" Про-лига янги мавсумига тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:10Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью  0 08:4538 ёшли Рамос янги жамоасида қайси рақамда ўйнайди?  0 08:15Расман: "Бунёдкор" хорватиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:31Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"  0 03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  64 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  5 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  2 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  30 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  2 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  3 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5

Виллаш-Боаш “Марсель”да бошқа ишламаслигини эълон қилди. Клуб у истамаган футболчини сотиб олган Новости

Виллаш-Боаш “Марсель”да бошқа ишламаслигини эълон қилди. Клуб у истамаган футболчини сотиб олган

“Марсель” устози Андре Виллаш-Боаш бугун ўз хоҳишига кўра истеъфо берди.

Клуб ярим ҳимоячи Оливье Нтшамни трансфер қилган. Виллаш-Боаш эса мазкур футболчини жамоада кўришни хоҳламаганди.

“Бу менинг қарорим эмас эди. Айнан мен рад қилган футболчи олиб келинди. У билан шартнома имзоланганини эса уйғониб, клуб сайтига кирганимдан кейин билдим. Клуб стратегиясидан норозилигимни билдириб, истеъфога чиқдим. Директорлар кенгаши ҳали ҳам менга жавоб бермади. Менга пул керак эмас, шунчаки кетмоқчиман. Бу клуб 2-3 йилдан бери трансфер бозорида истаганича иш тутмоқда ва мен бунга қўшилолмайман.

Бу ҳафта охирида содир бўлган воқеаларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу спорт тарафи билан боғлиқ. Шунчаки, кетмоқчиман. Президент Жак-Анри Эйрони жуда ҳурмат қиламан, аммо ушбу ерда менинг профессионаллигимга путур етказилди”, дейди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни “Марсель” мухлислари жамоа базасига бостириб кириб, клуб раҳбарининг истеъфосини сўрашганди. Шунингдек, ишқибозларга жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳам маъқул келмаган. “Марсель” Лига 1 20 туридан кейин 32 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда бормоқда.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика