RU

Последние новости

08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  0 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  44 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  6

Виктор Кумиков: "Охирги турдаги "Турон" билан баҳсга қадар вазифани бажаришимиз керак" Новости

Виктор Кумиков: "Охирги турдаги "Турон" билан баҳсга қадар вазифани бажаришимиз керак"

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрларини билдирди.





"Ўйин голгача бўлди, аммо ҳеч ким гол ура олмади. Бугун футбол камроқ бўлди, асосан кураш кечди. Улар медаллар учун ҳаракат қилишмоқда, биз эса лигада қолиш учун. Шу боис қизиқ кечди. Бугун чап қанотимиз "йўқолиб қолди". Азамат Исроилов ва Абдуғани Камолов бугун ўйнай олишмади. Исроилов шамоллаб қолди, Камоловда эса кичик жароҳат. Балки ФИФА кунлари вақтида улар сафга қайтишар.

Агар улар бўлганида Усмонали ҳужумда ўйнарди. Ўйин охирида таваккал қилдик, икки ҳужумчи билан ўйнадик. Умуман олганда натижа ўйинга мос бўлди", - дейди Виктор Кумиков.

- Ўйиндан қониқдингизми?

- Йигитларнинг интилишидан қониқдим, аммо Қосимов, Тоиров, Васильев, Соҳибжоновдан қониқмадим. Сен ярим ҳимоячи бўлсанг ҳеч бўлмаса тўғри пас беришинг керак. Усмонали ҳужумга ўтганидан кейин тўп учун ҳеч бўлмаса курашди. Интилишга яна озгина маҳорат қўшилганида яхши бўларди. "Сўғдиёна" бекорга иккинчи ўринда кетмаяпти, олдинда бизни "Локомотив", "Насаф" ва АГМК каби клублар кутиб турибди. Шу боис охирги турдаги "Турон" билан баҳсга қадар вазифани бажаришимиз керак. Акс ҳолда сўнгги турда ҳеч нима ҳал бўлмай қолиши мумкин.

- ФИФА кунлари туфайли икки ҳафталик танаффус юзага келади. Бу жамоага таъсир қиладими?

- Йўқ, йўқ. Аксинча айтганимдек бизда футболчилар йўқ. Агар бугунгидек таркиб билан "Локомотив"га қарши ўйнасак ютқазиб қўямиз. Сафдан чиққан футболчилар тезроқ қайтишларини кутамиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика