RU

Последние новости

11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  2 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  1 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  6 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  3 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1

Виктор Кумиков: "Натижадан қониқиш ҳосил қилдим, ўйиндан эса йўқ" Новости

Виктор Кумиков: "Натижадан қониқиш ҳосил қилдим, ўйиндан эса йўқ"

Про лига 15-туридан ўрин олган "Андижон" – "Турон" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков иштирок этди.

"Бугунги учрашувни ютишимиз шарт эди. Асосийси, натижа. Хатолар кейинги даражада. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Танаффусдан кейин хатолар кузатилди. Бунга нима сабаб бўлганига тушунганим йўқ. Буларни албатта кўриб чиқамиз ва хулоса қиламиз. Қолаверса, ҳимоячиларимиз тартибли футбол ўйнагани йўқ", – деди Кумиков.

- Ўйиндан қониқдингизми?

- Натижадан қониқиш ҳосил қилдим, ўйиндан эса йўқ. Ҳужумда режадагидек ўйин кўрсатдик. Гол урдик ва қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Ҳимояда эса ишларимиз ўзимиз кутганчалик чиқмади. 

- Охирги дақиқаларда жамоага нимадир бўлдими?

- Айтдим-ку, мен ҳам тушунмадим. Асосий хато марказий ҳимояда юз берди. Адашмасам, учта ҳолатда ҳимоячиларимиз ўз даражасида ўйин кўрсатгани йўқ. 

- "Турон" охирги дақиқага қадар ҳужум қилди...

- Албатта, рақиб 0:1 ҳисобида ютқазяпти, табиийки, улар ҳужумга ўтишади. Хаттоки, марказий ҳимоячилари ҳам ҳужумда кўриниш берди. Менга қолса, кўп ҳужум қилиб, ютқазгандан кўра ҳимоявий ўйнаб, ғалаба қозонганимиз яхшироқ.

- Кейинги ўйинга тактика қандай кўринишда бўлади?

- Фақат ютуқ учун бўлади, албатта.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика