RU

Последние новости

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  13 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  163 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

Виктор Карпенко: "Футболда кучлиларнинг қўли баланд келади" Новости

Виктор Карпенко: "Футболда кучлиларнинг қўли баланд келади"

Coca-Cola Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Динамо" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Виктор Карпенко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйлайманки, баҳс мухлисларга ёқди. Биринчи таймда ўйинимиз умуман ўхшамади. Тезкор гол ўтказиб юборди ва пенальтидан унумли фойдалана олмадик. Йигитлар характер кўрсатишди, бу учун раҳмат. Икки жамоа ҳам ютишни истаганди, аммо футболда кучлиларнинг қўли баланд келади. Бугун биз кучли эдик, шунинг учун ғалаба қозондик.

 - Жамоангиз мана иккинчи ўйиндирки, биринчи таймда унчалик яхши ўйнолмайди, лекин иккинчи таймда яхши ҳаракат қилади. Бу нима билан боғлиқ?  Услуб шунақами?

- Ўйлашимча, бу ўйин услуби эмас, бунақа услуб ҳеч қаерда йўқ. Ҳар бир жамоа рақибдан келиб чиқиб ўйин ташкил қилади. Дастлабки дақиқаларданоқ фаол ўйин кўрсатиш лозим. Умид қиламанки, кейинги учрашувларда ҳар икки таймда фаол ҳаракат қиламиз. 

- Жамоада пенальти тепувчи ким? Жамоа бир оила бўлиши керак эмасми?

- Биласизми, жарима зарбаси ёки пенальти тепувчи ўйинчи бўлмайди. Ўзига ишонган одам тепади. Бироқ бугун тушунмовчилик юзага келди. Буни кўриб чиқамиз.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика