RU

Последние новости

12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  0 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  5 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  13 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  10 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67

Виктор Жалилов: "Етарлича имкониятлар яратилмоқда, аммо футболчилар улардан фойдаланишда оқсашмоқда" Новости

Виктор Жалилов: "Етарлича имкониятлар яратилмоқда, аммо футболчилар улардан фойдаланишда оқсашмоқда"

Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги “Зомин” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “лочинлар” бош мураббийи Виктор Жалилов қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кубок ўйинлари ҳар доим осон кечмайди, буни бошқа гуруҳлардаги учрашувларда қайд этилаётган ҳисоблар ҳам кўрсатиб турибди. Қуйи лига жамоалари Суперлига клубларини мағлубиятга учратишмоқда. Бугун “Зомин” ҳам Биринчи лига иштирокчиси бўлишига қарамай, бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Умуман, бундай ўйинларда осон ғалаба қўлга киритилмайди, айниқса, беллашув сафарда кечадиган бўлса, маҳаллий мухлислар ўз футболчиларини қўллаб-қувватлаб туришади. Зоминда яхши стадион бор эканлигини алоҳида таъкидламоқчиман, бу ерга анчадан буён келмагандим, охирги марта Жиззахдаги стадионда реконструкция ишлари бажарилаётганда, “Пахтакор” билан бирга ташриф буюргандим. Албатта, ижобий ўзгаришларни кўриш ёқимли, трибуналар, майдон, кийиниш хоналари яхши экан. Суперлига даражасига мос тушаркан. Таассуротлар ижобий. 

Жамоамиз ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳужум чизиғида сусткашлик кузатилмоқда. Етарлича имкониятлар яратилмоқда, аммо футболчилар улардан фойдаланишда оқсашмоқда. Ҳар доим ҳам ўйлаганларимизни амалга оширишга имкон бўлавермайди. Асосийси, футболчиларда кучли хоҳиш бор, вазиятни тўғри тушуниб туришибди. Ҳеч бир ўйин осон кечмайди. Вақт ўтгани сари ҳужумлардан унумли фойдаланиш фоизини ҳам ошириб борамиз", – деди Виктор Жалилов.

- Биринчи лига вакили ҳисобланган “Зомин” жамоасининг ўйини, услуби, футболчилар даражаси ҳақида нима дея оласиз?

- Бугунги ҳисобнинг ўзи майдон эгаларининг бизга қандай қаршилик кўрсатишганини намоён этиб турибди. Ҳисобда ортда бораётганларига қарамай, ўзларини йўқотиб қўйишмади, гол уришни уддалашди, қатор вазиятлар яратишди. “Зомин” жорий йилги чемпионатда ҳали очко йўқотмади. Иккита ғалаба билан етакчилар сафида бораётгани – бу тасодиф эмас, албатта. Шундай экан, бу жамоада Про лигага чиқиш учун етарлича салоҳият бор. Техникаси ва савияси юқори бўлган футболчилар бор. Бугунги учрашувда “Навбаҳор” футболчилар даражаси, ўйинни ташкил этиш бобида рақибдан устун бўлди.

- Давронбек Ҳошимовнинг биринчи бўлимдаёқ алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

- Унинг кичик жароҳати бор. Мушакларида оғриқ сезгани учун таваккал қилишни истамадик, шу боис, мажбурий ўзгаришга қўл урдик. Умуман, бу ҳолатни аввалдан инобатга олгандик, режага мувофиқ, Аббосжон Ғуломовни майдонга туширдик ва у ҳужумнинг кучайишига ҳам сабабчи бўлди.

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика