RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  1 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  1 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  16 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  2 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  22 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24

Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади" Новости

Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"

"Насаф" клубининг бразилиялик легионер футболчиси Виктор да Силва "Сурхон"га қарши кечган учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди

- Ўйин ҳақида

- Навбатдаги қийин учрашувда ғалабани қўлга киритдик. Уч очкони қўлга киритдик ва барчамиз бундан хурсандмиз.

- "Насаф" жамоасига нақд уч нафар ҳужумчига эга, аммо жамоа сўнги вақтларда кўпроқ иккинчи рақамли жамоа бўлиб ҳаракатланмоқда. Ушбу услуб сизга маъқул келмоқдами?

- Бу футбол ва ҳар бир рақибга қарши ҳар хил услуб танлашингиз керак. Мисол учун, бугунги рақибимиз тўп яхши эгалик қилишидан хабардор эдик. Доим ҳам ҳужумкор футбол намойиш этиб ғалаба қозонишнинг иложи йўқ.

- Суперлигадаги дастлабки мавсумингизни ўтказмоқдасиз. Ўзбекистон чемпионати қай даражада экан? Аввалги жамоаларингизда тўпурар бўлгансиз, бироқ Суперлигада ҳозирги вақтгача гол урмадингиз.

- Янги клубга кўчиб ўтиш ва жамоага киришиб кетиш осон кечмайди. Ҳозирги ҳолатим яхши ва имконият тақдим этилиши билан гол уришни бошлайман. Яқин вақт ичида менга кўпроқ ўйин вақти тақдим этилишига ишонаман. Гол уришдан кўра, ўз жамоамга кўпроқ фойда келтириш ҳақида ўйласам тўғрироқ бўлади деб ўйлайман. "Насаф"да уч нафар рақобатдош ҳужумчилар бор. Зоран Марушич жамоамизнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди, аммо бош мураббий менга ҳам имконият бериши аниқ.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика