Видуканинг МЮга ўтмаслигига қўшиқчи сабаб бўлганми?
09 апр 2020 17:17
Новости
Видуканинг МЮга ўтмаслигига қўшиқчи сабаб бўлганми?
Агарда АПЛнинг дастлабки декадаси ёрқин тўпурарларини ёдга олсак Марк Видука юқори ўнликда бўлиши аниқ. 2000/01 йилги мавсумда у АПЛда 17та ("Ливерпуль" дарвозасига покер), навбатдагисида эса 11та гол урганди. Тахминан ўша пайтларда "Лидс" катта трансферлар туфайли қарзга ботиб кетиш арафасида эди. Тедди Шерингем ва Энди Коул кетганидан кейин эса австралияликни сотиб олиш учун "Юнайтед" таклиф билан чиқди.
Марк Фергюсон билан гаплашиш учун Манчестерга етиб келди. Ўша вақтда қўшиқчи Элтон Жон шаҳарда концерт бераётганди. Футболчининг агенти Элтон билан таниш эди, шу боисдан у Видука ва агентга концерт учун чипта тухфа қилди.
"Бундай таклифга рад жавоби берилмайди - албатта рози бўлганман", - деб эслайди Видука.
Элтон Жон ким? Уни ҳаммамиз яхши биламиз. Бу ўша "Snickers" рекламасида пайдо бўладиган, "юракни парча-парча" қиладиган қўшиқчи.
Марк "Лидс"даги австралиялик яна бир футболчи Жеймс Бернос билан қўшиқчининг хонасига кирди. Элтон эса Видукани ушбу сўзлар билан кутиб олди: "Марк, сен ахир мельбурнликсан - мен бу жойни яхши кўраман!".
Марк Элтон билан қалин дўст бўлиб олди ва шу боисдан у "Юнайтед"га ўтиши учун бу ерда юрганини айтиб қўйди. Қўшиқчига бу муҳим эмас, у тезда буни унутиб юборади деб ўйладингизми? Йўқ!
Жон саҳнага чиқди ва учта қўшиқ айтиб, залда у: "Кейинги қўшиғимни муҳим қарорга келиш учун Манчестерга ташриф буюрган дўстим Марк учун куйлайман!".
"Ўша лахзада мен: "Ана аҳмоқлик! Илтимос, бошқа ҳеч нима дема!", деб ҳаёл қилдим", - шу тариқа эслайди Видука.
Қўшиқчи ўз ишини қилишда давом этди, Видуканинг МЮга трансфери ғояси хавфсизликда эди. Фергюсонга форварднинг ўзи рад жавобини берган ва ўшанда у "Лидс" ўзи учун қулай жой деб айтган. Айтишларича, қўшиқчи билан учрашувдан кейин футболчининг МЮга ўтгиси келмай қолган.
Бироқ у барибир клубдан кетди: 2004 йилда "Лидс" Чемпионшипга тушиб кетди ва австралиялик футболчи "Мидлсбро"га ўтди. У ердаги 3 йиллик фаолиятдан сўнг "Ньюкасл"га трансфер қилинди.
Агарда Сиз Маркнинг фаолиятини қачон якунлаганини эслай олмасангиз, ажабланманг. У 2009 йилда ҳеч қандай ҳайрлашув ўйинларисиз футболдан кетганди.
"Футболни бошлаганимни ҳеч кимга айтмаганман, нима учун кетишимни ҳамма билиши керак", - деди австралиялик.
Айни дамда Марк ота-онасининг ватани бўлган Хорватияда яшаяпти - ушбу ерда у ўзининг қаҳвахонасини очган. Собиқ футболчи бу ерда анчагина бахтли яшаётганини тан олади.
"Мен доимо диққат марказида ва катта босим остида бўлганман. Энди эса менинг ягона босимим - мижозларга ажойиб қаҳва тайёрлаш".
Миржалол Норматов таржимаси
Комментарии