RU

Последние новости

18:44Трансфер мувозанати бўйича кўрсаткичларда АПЛ клуби 1,3 млрд евро зарарда экан  0 18:21Кроос Роналдунинг 900та голи ҳақида: "Машғулотларда урган голларимни қўшсам ҳам бунча бўлмайди"  0 17:39Футзал. Афғонистон терма жамоаси Тошкентда  4 17:192015 йилдан бери трансферларга энг кўп пул ишлатган клуб номини биласизми?  3 17:05Мундиал-2026. Рустам Ашурматов билан Қозондаги катта интервью   0 16:26Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Вьетнамни таслим қилди  4 16:13"Локомотив" футболчиси бир ярим йил ичида ЙҲХ қоидаларини 703 марта бузгани учун атиги 15 кунга қамалиши мумкин  2 15:48Родри: "Мен ижтимоий тармоқлар ёки 400 фунтлик кроссовкаларга қизиқмайман. Мен..."  1 15:4211 та гол урилган Ўзбекистон - Бразилия баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:14Жаҳон чемпионатида 52та ўйин кўрамиз  2 15:01 "Футбол ва Спорт бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Зиёратуллаев Фозилжон  0 14:37"Барселона" Бундеслиганинг икки футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:11Суареснинг Уругвай терма жамоасидаги хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди. Унда Месси, Неймар, Форлан ва бошқа юлдузлар иштирок этди  3 13:38Оуэн: "МЮ Роналдуни мураббийликка кўриб чиқиши учун Криштиану бир ишни уддалаши керак"  3 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Бразилия ниҳоят ғалаба қозонди ва бошқа натижалар (+жадвал)  1

Вьетнамга яна учта гол урдик Новости

Вьетнамга яна учта гол урдик

Осиё Кубоги-2015 саралаши доирасидаги Вьетнам - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.

Ўйиннинг 4-дақиқасида Игорь Сергеев рақиб жарима майдони ичида дарвозага зарба берди, тўп йўлига рақиб посбони тўғаноқ бўлди. Вакилларимиз яна бир ҳужум ташкил этишди, аммо ўнг қанотдан бошланган ҳужум охирига етгани йўқ. 10-дақиқада Анзур Исмоилов майдон марказида рақибга нисбатан қўпол ўйнади. 12-дақиқада вакилларимиз яхши ҳужум ташкил этишди. Виталий Денисовнинг қанотдан узатган тўпидан сўнг Турсунов тўпни орқароқдаги шеригига узатди, берилган зарбадан сўнг тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Рақиблар ўйиндаги илк бурчак тўпини 15-дақиқада эга бўлишди, ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди. 18-дақиқада Виталий Денисовнинг фаоллиги эвазига рақиб дарвоза олдида хавфли вазият содир этилди. Турсуновнинг ерлатиб йўллаган зарбасини посбон эгаллаб олди. 20-дақиқада Одил Аҳмедов ўз жарима майдони ичида тўпни олиб қўйиб олдинга ўтди, рақиблар уни майдон марказида қўполлик билан тўхтатишди. 25-дақиқада Жепаров бурчак тўпини амалга оширди, Сергеев узоқ устун ёнидан тўпни марказдаги шеригига ташлади. Воҳид Шодиевнинг боши билан йўллаган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди. 32-дақиқада вьетнамликлар қарши ҳужумга ўтишди, Анзур Исмоилов ва Элдор Суюнов биргаликда бу ҳужумни қайтаришди. 34-дақиқада Воҳид Шодиев ўйиндан ташқари ҳолатда туриб гол урди, ҳакам табиийки голни инобатга олмади. 37-дақиқада Луонг Виталий Денисовга нисбатан қўпол ўйнади. Навбатдаги ҳужум вақтида Жепаровнинг пасидан сўнг Игорь Сергеев тўпга ета олмади. 42-дақиқада ҳисоб очилди. Вьетнам посбони Бун Тан Труонг тўпни кутилмаганда қўлидан чиқариб юборди, уни ёнида турган Воҳид Шодиев осонлик билан гол урди - 0:1. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. Турсунов ўнг қанотда фаол ўйнади ва бурчак тўпини ишлади. Одил Аҳмедовнинг зарбаси ноаниқ бўлди ва шу билан дастлабки бўлим якунланди.

Иккинчи бўлим бошланди. 47-дақиқада ҳисоб ўзгарди. Жепаровнинг пасидан сўнг Игорь Сергеев боши билан дарвозани ишғол қилди - 0:2. 52-дақиқада рақиб посбони ўз ҳимоячиси ва Игорь Сергеев билан тўқнашиб кетди. Натижада Нхиен майдонни тарк этди ва уни ўрнига бошқа футболчи тушди. Жепаровнинг жарима тўпидан ошириб берган тўпини Сергеев дарвозага йўллади, хавфли, аммо ноаниқ. Кейинги ҳужумда эса бўш дарвозага зарба берилмади. 61-дақиқада Вьетнамнинг ҳужуми, Хоангнинг зарбаси ўта ноаниқ кетди. 66-дақиқада Жепаровнинг пасидан сўнг Воҳид Шодиев тўпни дарвозага кучли зарба берди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 69-дақиқада захирадан майдонга тушган Сардор Рашидов чап қанотдан жарима майдони ичига ёриб кирди ва бурчак тўпи ишлади. Жепаров амалга ошириб берган бурчак тўпидан сўнг дарвозабон хавфни бартараф этди. 74-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Жамшид Искандеров рақиб жарима майдони ичида ҳимоячини алдаб ўта олмади. 76-дақиқада Рашидовнинг кучли зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қўлидан чиқариб юборди, қайтган тўпни вакилларимизга насиб этмади. 78-дақиқада Жепаров жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб йўналишини ўзгартирди. 79-дақиқада Игорь Сергеев 16 метрлардан дарвоза томон зарба берди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 80-дақиқада Жамшид Искандеров майдон марказида уч нафар рақиб қуршовидан чиқиб кетди ва тўпни қанотга ошириб берди. Рашидовнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб чиқиб кетди. Вакилларимиз ўйин сўнггида чиройли ўйнашга интилишмоқда. 85-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев ҳужумда пайдо бўлиб зарба берди, ноаниқ. 88-дақиқада Сардор Рашидов чап қанотдан дарвозани нишонга олишга уринди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 89-дақиқада Ислом Тўхтахўжаевнинг чиройли пасидан сўнг Сардор Рашидов тўпни ўзига яхши бўйсундириб дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 0:3. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди. 90+2-дақиқада вьетнамликлар сардори Тан Таи Анзур Исмоиловга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Учрашув шу ҳисобда якунланди ва Ўзбекистон ўз очколарини 7тага етказиб олди.


Вьетнам - Ўзбекистон 0:3
Голлар: Воҳид Шодиев, 42 - 0:1. Игорь Сергеев, 47 - 0:2. Сардор Рашидов, 89 - 0:3.
Ҳакамлар: Ким Жонг Хёк (Жанубий Корея), Кванг Йеол (Жанубий Корея), Жи Сеунг Мин (Жанубий Корея), Ю Минг Сун (Хитой)
Вьетнам: 1.Бун Тан Труонг, 2.Ау Ван Хоан, 4.Нгуен Ван Биен, 6.Чау Ли Пхуок Вин, 10.Хоанг, 12.Хуйин Куок Ан, 13.Нгуен Куанг Хаи (21.Маи Тиен Тан, 76), 14.Таи, 15.Бин, 18.Нхиен (16.Нгуен Хуан Тан, 52), 19.Луонг.
Ўзбекистон: 12.Элдорбек Суюнов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Одил Аҳмедов, 13.Даврон Хошимов (20.Ислом Тўхтахўжаев, 79), 19.Виталий Денисов, 7.Азиз Ҳайдаров, 18.Фозил Мусаев, 8.Сервер Жепаров (с), 17.Санжар Турсунов (23.Сардор Рашидов, 46), 15.Воҳид Шодиев (14.Жамшид Искандеров, 70), 10.Игорь Сергеев.
Огоҳлантиришлар: Таи 29, Игорь Сергеев 55,
Четлатиш: Таи 90+2.

Тошкент вақти билан соат 20:30да БАА – Гонконг ўртасидаги ўйин бошланади.

ОК-2015, САРАЛАШ, «Е» гуруҳидаги вазият

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

БАА

3

3

0

0

8-2

9

2

Ўзбекистон

4

2

1

1

7-3

7

3

Гонконг

3

1

1

1

1-4

4

4

Вьетнам

4

0

0

4

2-9

0



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика