"Вест Бромвич" Муса учун пул тополмаяпти
07 фев 2021 00:46
Новости
"Вест Бромвич" Муса учун пул тополмаяпти
Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси Аҳмад Мусанинг "Вест Бромвич"га трансфери муваффақиятсизликка учраш арафасида, дея хабар тарқатди Daily Mail.
28 ёшли футболчи айни пайтда Англияда, у аллақачон тиббий кўрикдан ўтишга улгурди. Эркин агент мақомида бўлиб турган форвард инглиз клуби билан мавсум охирига қадар шартнома имзолаши кутилмоқда.
Аммо, "Вест Бромвич" раҳбарияти жамоанинг харажатларини камайтирмоқчи, шу туфайли Муса билан тузилажак шахсий битим шартларини келиша олмаяпти. Футболчига АПЛнинг бошқа клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, нигериялик ўйинчига Англия чемпионати бегона эмас. У 2016-2018 йилларда "Лестер" шарафини ҳимоя қилган эди. Аҳмад Мусанинг сўнгги клуби Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби бўлган эди.
Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии