Веско Стешевич: "Рақибга вазиятлар яратишга имкон бермаган бўлсак ҳам бугун очко йўқотдик"
13 апр 2023 01:14
Новости
Веско Стешевич: "Рақибга вазиятлар яратишга имкон бермаган бўлсак ҳам бугун очко йўқотдик"
Ўйин ҳақида
- Ўйинга келсак, ўйинчиларимиз учрашув бошида ўзларига ўхшашмади. Ўйин бошида жуда ёмон ҳаракат қилдик. 25-дақиқадан кейин нимадир қилишни бошлашди. Гол киритдик. Иккинчи бўлимда эса ўйинни кучайтириш учун ўзгаришни амалга оширдик. Бироқ, икки марта ён чизиғидан сўнг голлар ўтказиб юбордик. Рақибга вазиятлар яратишга имкон бермаган бўлсак ҳам бугун очко йўқотдик. Бир неча ўйинчиларни алмаштирдик ва асосий таркиб футболчиларини туширдик. Бир неча вазиятлар яратдик, ўйинни ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ бундай бўлмади.
- Нима сабабдан иккинчи таркибни майдонга туширдингиз?
- Биз барча ўйинчиларни кўздан кечиришни хоҳладик. Захирада бир неча ўйинчилар бор эди. Уларни майдонга туширдик. Бироқ иккита аутдан сўнг голлар ўтказиб юбордик. Бу ҳолатда албатта савол туғилади.
- Оптимал таркибни аниқлаб олишингиз учун сизга қанча ўйин керак бўлади. Барибир янги мураббийсиз...
- Биз барча ўйинчиларни ўрганиб бўлдик. Иккита ўйинда ҳаммани кўздан кечириб бўлдим. Асосий таркиб ва асосийга яқин бўлган таркиб аллақачон аниқ. Гап фақат уларнинг формасида. Ғофуров жароҳат олгани яхши бўлмади.
- Икки ўйиндан кейин ўзбек футболи ҳақидаги фикрингиз қандай?
- Тўғрисини айтсам, ижобий фикрлар пайдо бўлди. Йигитлар кучли техник футбол ўйнашади. Масалан, бугунги рақибимизнинг Про лигадаги ўйинларини кузатганимда тўғриси хайрон қолдим. Уларнинг даражаси Суперлига клублариникидан унчалик ҳам фарқ қилмайди.
- Испан мураббийидан кейин жамоада қандай ўйин услубини қурмоқчисиз?
- Мен ўзимдан олдинги мураббийнинг иши ҳақида гапирмоқчи эмасман. Ўша мураббий бир ярим йил жамоани бошқарган. Ўйинчилар олиб келган, жамоани қурган. Ҳозир кўп нарсани ўзгартириш қийин бўлади. Кичик ўзгаришлар қилишимиз мумкин, аммо "Металлург" ўз йўлида давом этади.
Комментарии