Верратти: "Эмери билан келишмовчилик ҳақидаги миш-мишлар қаердан пайдо бўлганини билмайман"
31 окт 2016 15:21
Новости


Верратти: "Эмери билан келишмовчилик ҳақидаги миш-мишлар қаердан пайдо бўлганини билмайман"
ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти жамоа бош мураббийи Унаи Эмери билан жанжаллашиб қолгани ҳақидаги миш-мишни рад этди.
"Эмери билан кейинги кун суҳбатлашдик ва бу миш-мишлар қаердан пайдо бўлганини тушунмадик. Майдонни тарк этаётганимда Унаига қуйидаги сўзларни айтдим: "Мураббий, мен билан ҳаммаси жойида, ўзгариш керак эмасди". У эса ўзи истаган футболни кўрсатмаганимни гапирди. Мураббий ҳақ эди. Хатто машғулотда ҳам оғриқ менга ҳалақит бераётганини айтмайман. Чунки ўйнашни истайман. Журналистлар йўқ жойдан миш-миш тарқатишларини ёмон кўраман. Уларнинг ишини ҳурмат қиламан ва танқидларни тўғри қабул қиламан, аммо нотўғри маълумотларни ўқиш ёқимсиз" - дейди Верратти.
Похожие новости

Комментарии