Венгер тўртта ўйинга четлатилди
27 янв 2017 23:48
Новости
Венгер тўртта ўйинга четлатилди
“Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер жамоасининг тўртта учрашувини мураббийлар ўриндиғидан кузатолмайди.
“Арсенал”- “Бернли” учрашувининг 92-дақиқасида “канонирлар” устози жамоаси дарвозасига белгиланган пеналтига кескин норозилигини билдириб, захира ҳакамини ҳақоратлаган ва кейинчалик майдондан четлатилганди. Шундан кейин ҳам Венгер унга техник зонани тарк этиши лозимлигини айтган ҳакамни туртиб юборганди.
Шу тариқа франциялик мутахассис Англия кубоги доирасида “Саутгемптон”, АПЛ доирасида “Уотфорд”, “Челси” ва “Халл Сити”га қарши баҳсларни ўтказиб юборади. Бундан ташқари Венгерга 25 минг фунт стерлинг жарима ҳам солинган.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии