Венгер: "Мухлислар норозилиги? Мен профессионалман ва ҳар қандай шароитда ишлайман"
04 апр 2017 15:18
Новости
Венгер: "Мухлислар норозилиги? Мен профессионалман ва ҳар қандай шароитда ишлайман"
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "тўпчилар" машғулот базаси яқинида норозилик намойишини ўтказган мухлислар борасида фикр билдирди.
Ушбу эътирозлар туфайли матбуот-анжумани кечикди.
"Тўғрисини айтаман, мен профессионалман ва ҳар қандай шароитда ишлайвераман. Бор эътиборимни ишга қаратганман ва доимо кейинги баҳс ҳақида ўйлайман. Ўз вазифамни ҳалол бажараман ва ҳеч нарсадан қўрқмайман.
Ҳар бир кишининг ўз фикри бор. Натижага таъсир кўрсата оладиган футболчилар бир бўлиши мен учун жуда муҳим" - дейди Венгер.
5 апрель куни "Арсенал" АПЛнинг 31-тур учрашувлари доирасида "Вест Хэм"ни қабул қилади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии