RU

Последние новости

12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  2 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  7 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  26 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  2 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  2 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  2 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  10 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  6 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисини сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  6

Вазиятлардан фойдаланишдан бошқа ҳаммаси яхши. Ўзбекистон терма жамоасининг кечаги ўйинидан фикрлар Новости

Вазиятлардан фойдаланишдан бошқа ҳаммаси яхши. Ўзбекистон терма жамоасининг кечаги ўйинидан фикрлар

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев - терма жамоа ўйини, пенальти ва Тимур Кападзе ҳақида.

Ўзбекистон - Қирғизистон ўйини кўплаб сабабларга кўра қизиқарли кечди. Ўйиндан олдинги асосий интригалардан бири Тимур Кападзе ва Сречко Катанецнинг мураббийлик қарашларидаги фарқ ҳақида ёзган эдим.

Бошланғич таркиб ва схема ўзгаришсиз қолди. Катанец давридагига нисбатан фақат бир ўзгариш (у ҳам мажбурий) юз берди - Ҳусниддин Алиқулов ўрнига ўнг қанот марказий ҳимоячиси позициясига Абдулла Абдуллаев қўйилди. "Пахтакор" футболчиси ҳимоя учлиги ўйинига табиий равишда мослашди ва Қирғизистон терма жамоаси ўйинчиси четлатилганидан сўнг вақти-вақти билан ярим ҳимоя марказига чиқиб кета бошлади. Масалан, бундай ҳаракатларни "Манчестер Сити"да ўнг қанот ҳимоячиси Рико Люис позицион ҳужумларда майдон марказида жойлашишида кўрамиз. Бунинг эвазига Ўзбекистон терма жамоаси тўпни ўйинга киритиш учун ўртада яна бир футболчига эга бўлди. Бу Тимур Кападзенинг жуда қизиқарли тактик топилмасидир. Абдуллаев мураббийнинг кўрсатмаларисиз юқорироқ кўтарилишга қарор қилмаган бўлса, албатта.



Шу билан бирга, бошланғич таркиб ва схемада ўзгаришлар бўлмаганига қарамай, Ўзбекистон терма жамоасининг ўйини Катанец давридагидан фарқ қилди. Жамоа тўпга кўпроқ эгалик қилди, рақиб дарвозасига кўпроқ босим ўтказди. Кимдир Қирғизистон терма жамоаси бир киши кам бўлиб ўйнади дейиши мумкин, аммо бу четлатилишдан олдин рўй бераётганди. Гарчи Дациевнинг қизил карточкаси Ўзбекистон терма жамоасининг босими натижаси бўлса-да. Пенальтигача Кападзе шогирдлари камида учта хавфли вазият яратди, параллель равишда Қирғизистон терма жамоасини ўз майдонидан деярли чиқармади. Катанец даврида миллий терма жамоамиз барибир камроқ "доминант" футбол ўйнарди. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари томонидан самарали прессинг ва қарши прессингни ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу компонентда ҳам футболчиларимиз қўшишган.

Ижтимоий тармоқларда терма жамоамиз етарлича сифатли ўйнамади, деган фикрларни кўрдим. Мен бунга мутлақо қўшилмайман. Ўзбекистон терма жамоаси "тотал" футбол намойиш этди, бутун ўйин давомида устунлик қилди. Ўйин суръатининг нисбатан паст бўлиши икки жамоанинг ҳаракатлари натижасидир. Ўзбекистон терма жамоаси, эҳтимол, Эронга қарши ўйинни кўзда тутиб, бор кучи билан ўйнамаган бўлиши мумкин, қирғизистонликлар эса ўз имкониятлари сабаб бундан юқори тезликни таклиф қила олмадилар. Агар Қирғизистон терма жамоаси дарвозабони Ержан Токотаев бўлмаганида ҳисоб камида 3:0 ҳисобида жамоамиз фойдасига ҳал бўларди.



Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида биринчи "имтиҳон"ни аъло даражада топширди. Аммо олдинда асосий "имтиҳон" - Эрон терма жамоасига қарши ўйин турибди. Назаримда, Қирғизистон билан ўйинда терма жамоамиз етарлича яхши ўйнади. Бундай ўйин учун "тўрт" қўйган бўлардим. "Бешлик" учун реализация етарли бўлмади. Ва бу муаммони қандайдир йўл билан ҳал қилиш керак, чунки эронликлар билан ўйинда бизда 10 та имконият бўлмайди. У ерда қаршилик даражаси бир поғона юқори бўлади ва агар биз ғалаба қозонишни истасак (ва мақсадни айнан шундай қўйиш керак - дуранг ўйнаш жуда хавфли), унда ярим вазиятлардан ҳам максимал даражада фойдаланишимиз керак бўлади.


Николай Егоричев

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика