RU

Последние новости

19:55Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 4:1 (матнли трансляция)  23 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  9 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  2 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  3 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

Вахид Халилхожич: "Япония терма жамоаси сабабли бир қанча клублар таклифини рад этдим" Новости

Вахид Халилхожич: "Япония терма жамоаси сабабли бир қанча клублар таклифини рад этдим"

Япония терма жамоасининг янги бош мураббийи Вахид Халилхожич ушбу терма жамоани бошқариш учун бир қанча клублар таклифини рад этганини айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, японларни ЖЧ-2018га тайёрлаш учун бироз вақт зарур бўлади.

"Мен Япония терма жамоасини бошқариш учун бошқа бир қанча таклифларни рад этдим. Бундан жудаям хурсандман. Масъулиятни ҳис қилиб турибман, ишончим комилки, ҳали кўп нарсага эришамиз. Сўнгги вақтларда терма жамоанинг натижалари бир оз пасайди. Аммо, мен терма жамоани асл ҳолига қайтармоқчиман.

Жазоир терма жамоасини ҳам қабул қилиб олганимда, улар ҳам деярли шунга ўхшаш вазиятда эдилар. Аммо, бир оз вақт, куч ва сабр муваффақиятга эришишимиз учун етарли бўлди. Ўйлайманки, Япония терма жамоаси билан ҳам муваффақиятга эриша оламиз", - дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Япония терма жамоаси 27 март куни Тунисга қарши майдонга тушса, 31 март куни Ўзбекистон терма жамоаси кунчиқар юрт вакилларига рақиблик қилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика