Васкес "Арсенал"га ўтиши мумкин
20 июн 2019 14:25
Новости
Васкес "Арсенал"га ўтиши мумкин
"Реал" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.
Лондоннинг "Арсенал" клуби 27 ёшли ярим ҳимоячига қизиқмоқда. Хабар қилинишича, мадридликлар ҳам Васкеснинг сотувини ўрганиб чиқишмоқда.
Васкес клуб структурасига 2007 йилда келган. 2012 йилдан эса асосий жамоада ўйнай бошлаган. У мадридликлар билан 3 марта ЧЛ совринини боши узра баланд кўтарган.
Унинг Зинедин Зидан жамоаси билан тузган шартномаси 2021 йил июнда ўз якунига етади.
Васкес якунланган мавсум "Реал" либосида 31та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та самарали узатма қайд этди.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии