RU

Последние новости

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  13 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

Ванда Нара: «Икарди салмоқлироқ маошга муносиб» Новости

Ванда Нара: «Икарди салмоқлироқ маошга муносиб»

«Интер» ҳужумчиси Мауро Икардининг хотини ва агенти Ванда Нара клубнинг муносабатидан норози.

Унинг Corriere dello Sport нашри мухбирлари билан суҳбатда таъкидлашича, миланликлар ўтган йили эрининг шахсий шартномаси бандларини қайта кўриб чиқиш хусусида ваъда беришган, бироқ ҳозирда етарлича наф келтираётган ҳужумчини сотиш варианти устида бош қотиришмоқда. Ванда Нара айни пайт 3та ролни муваффақият билан бажаряпти: у аввало, она, қолаверса, Мауро Икардининг ҳамхонаси ва шахсий агенти. Умуман, Нара хоним аргентиналик 23 ёшли ҳужумчи билан 4 нафар фарзандни тарбиялашмоқда. Айтиш жоиз, улардан 3 нафари Ванданинг аввалги турмуш ўртоғи - Макси Лопес билан никоҳидан. Қолаверса, футбол оламидаги энг машҳур жуфтликлардан бири бешинчи фарзандни ҳам кутяпти. Ванда охирги вақтларда Италия оммавий медиасининг доимий меҳмонига айланиб қолди. Чунончи, унинг эри, яъни мижози «Интер» билан шартномаси муддатини узайтирмоқчи, бироқ шунга қарамай, жамоадан кетиши ҳам ҳеч гап эмас.



- Ванда, Мауро нима учун «Интер» билан хайрлашмоқчи?

- Бундай эмас. Мауро аслида Миланда қолишни истайди, мен ҳам. Афсуски, мени жосусга чиқармоқчилар, ваҳоланки, бирор марта хуфёна иш тутмаганман. «Интер» яхшиси, бор ҳақиқатни айтиши керак. Бироқ клуб айни ҳолатда «Икарди сотилмайди» қабилидаги сохта баёнот ортида бошқа жамоалар билан яширинча музокара олиб боряпти...

- Бироқ шартнома муддати узайтирилганидан бир йил ўтибоқ эрингиз маошини оширишларини талаб қилганингиз ростми?


- Ҳа, биз келишув бандларини қайта кўриб чиқишни сўрадик, чунончи, клуб вакиллари ўтган мавсум шундай қилишга сўз беришганди. Аниқроқ айтсам, Аузилио ва Фассоне шартномани ўзгартиришларини айтишганди. Зеро, ҳозирги маош миқдори Икардининг трансфер нархига мувофиқ эмас. Қолаверса, уни бош­қа футболчиларга белгиланган гонорар билан таққослаш ҳам кулгули. Ўтган йили клуб етарли маблағ захирасига эга эмаслигини айтишгач, вазиятни тушуниб, шартни қабул қилгандик. Бироқ энди келишувни бузмаслик керак-да. Ахир биз имидж ҳуқуқининг 50 фоизини сотишга ва стандарт миқдордаги маошга рози бўлган эдик.

- «Интер» спорт директори Пьеро Аузилио яқинда ҳам Икарди сотилмаслиги ҳақида баёнот берди. Ўзи реал таклифлар борми?


- Клуб менинг гапларимни гўёки, асоссиздек кўрсатмоқчи. Бироқ раҳбарлар олдида Мауро бўйича тушган таклифлар етарли. Умуман олганда, клублар билан ишлаш менинг вазифам эмас. Фақат, Икардининг шартномаси хусусида гапиришим мумкин. «Атлетико», «Реал», «Тоттенхэм» ва «Арсенал» клубларининг эримга жиддий қизиқишаётганини биламан. Энди улар қаторига «Рома» ҳамда «Наполи» жамоалари  қўшилишди..

- «Ювентус» билан олиб борилган музокаралар-чи? Уларнинг натижаси ўхшамадими?


- «Юве» анча катта сумма таклиф этди - 50 млн. евродан кўп. Гарчи «Интер» инкор қилаётган бўлсада, бу ҳақиқат.

- Хўш, Мауро Туринга кўчиб ўтадими?


- Қайтараман, у «Интер»да қолмоқчи, мен ҳам Милан шаҳридан кетмоқчи эмасман. Икарди доимо ўзини муносиб тутишга ўрганган, яъни ортиқча инжиқлик қилмайди. Шундай ҳолатда клуб нега унинг ҳурматини жойига қўймаяпти?

- Кечирасиз-у, сўзларингиз оҳангидан Мауро охир-оқибат, «Интер»­дан кетадигандек тасаввур уйғоняпти.


- Икарди бу жамоа ва шаҳарни севади, шунинг учун кетишга унча хоҳиши йўқ. Мен ҳам ўртадаги шартнома яна бир йилга узайтирилиши тарафдориман. Чунончи, Миланда яшаш ҳар томонлама қулай - фарзандларимиз учун ҳам, ўзим учун ҳам. Айниқса, ҳозирги ҳолатимда кўчишни хоҳламасдим. Чунки бешинчи фарзандни кутяпмиз. Ўзингиз ўйланг, шу ҳолатда 4 нафар бола билан бошқа шаҳарга кўчиш осонми? Бироқ Мауро билан ўз қадримизни биламиз, пул масаласига ҳам муносабатимиз жойида. Ҳа, оиламиз камбағал эмас, аммо ўта бой ҳам ҳисобланмаймиз. Шундай экан, келажак ҳақида ўйлашга ҳаққимиз бордир...


- Кўринишидан, Аузилио билан келишувга эришишингиз қийинга ўхшайди. Энди нима қилмоқчисиз?

- Имконият туғилиши ҳамоно «Интер» соҳибларидан бири билан гаплашиб кўраман. Улар Маурони сотишни истамасликлари тайин. Ахир эрим клуб рамзи ва юзи-ку. Унинг тутган ўрни «Ювентус»даги Погбаники билан тенг. Устига-устак, клуб нега энди ўз ваъдаси устидан чиқмаслиги керак? Ахир келишув пулдан муҳим-ку.

- Умуман, яқин кунларда «Интер» вакиллари билан алоқага чиқдингизми?


- Хавьер Занетти эримга қўнғироқ қилиб, хавотирланишига ҳожат йўқлиги ва ҳаммаси изга тушишини айтибди. Нима бўлишидан қатъий назар, Икардининг ўзини яхши ҳис этиши ва «Интер»да қолиши учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

- Бу ишга жиддий қараётганингиз сезилиб турибди. Хўш, асосий фактор нима - Икардининг эрингиз эканлигими ёки мижозингиз бўлгани...?


- Йўқ-йўқ, асосий масала ўзаро ҳурматга бориб тақалади. Албатта, турмуш ўртоғимга агентлик қилишимда ўзига хос қийинчиликлари бор. Қолаверса, оиламиз катта. Хоҳласак-хоҳламасак, бу мавзу-муаммони уйда ҳам кўтаришга мажбур бўламиз. Шундай экан, барчасини имкон қадар тезроқ ҳал этишимиз зарур.

- Бизнес ва уй ишларини тенг олиб бориш қандай экан?


... Интервьюнинг тўлиқ қисмини "Интерфутбол" газетасининг сайтида ўқиш мумкин.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика