Ван Гал: "Нидерландия мағлуб бўлиши мумкинлигини ҳис қилмадим"
22 ноя 2022 00:31
Новости
Ван Гал: "Нидерландия мағлуб бўлиши мумкинлигини ҳис қилмадим"
Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал Сенегалга қарши бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ўйини (2:0) ҳақида фикр билдирди.
"Мағлуб бўлишимиз мумкинлигини ҳис қилмадим. Депай майдонга тушганидан сўнг ғалаба қозонсак керак деб ўйлаётгандим. У ҳали ҳам бир ўзи вазият ярата оладиганлар сафига киради. Кутилганидек унга ярим соат вақт бердик.
Кўрамиз, Мемфис Эквадорга қарши қандай ҳолатда келар экан. У албатта тайёрман дейди, бироқ Депайнинг саломатлиги биз учун муҳим.
Ҳужумда Гакпо ўйнаши мумкин. У эпчил ва ақлли. Гакпо биринчи дақиқадаёқ гол уриши керак эди" - дейди мураббий.
Комментарии