Ван Гал: "Ди Мария АПЛда босимга дош бера олмас эди"
27 мар 2019 16:44
Новости
Ван Гал: "Ди Мария АПЛда босимга дош бера олмас эди"
"Манчестер Юнайтед" собиқ устози Луи ван Гал Анхель Ди Мария, Радамель Фалькао ва Бастисан Швайнштайгерларнинг инглиз клубига ўтиши ҳақида гапириб берди.
"Яқиндагина Ди Мария МЮдаги омадсизликларида мени айблади. Аммо уни ҳужумдаги барча позицияларга қўйиб чиқдим. Уларнинг ҳеч бири мени ишонтира олмади. Текшириб кўришингиз мумкин. У АПЛдаги босимга дош бера олмади. Муаммо шунда эди.
Швайнштайгер? Бизга сардор кераклиги учун уни жамоага таклиф қилганман. Бастианнинг жароҳати борлиги учун ўйлаганимиз амалга ошмади.
Жамоада топ-ҳужумчини ҳам кўришни истагандим. Баъзида биринчи ёки иккинчи вариантни ололмасанг, тўртинчи ёки бешинчисига кўз юмишга тўғри келади. Фалькао номзоди пайдо бўлди, аммо у жароҳатланган эканлигини билардик. Шу сабабли уни ижарага олиш кераклигини айтганман" - дейди ван Гал.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии