RU

Последние новости

02:10Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди  56 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:10"Комо" — "Интер". Италия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  2 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 00:04"Вулверхэмптон" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Ван де Бек "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди Новости

Ван де Бек "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди

"Жирона"га ўтиши кутилаётган "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек "қизил иблислар" мухлисларига мурожаат қилди.

Аввалроқ 27 ёшли нидерландиялик футболчининг трансфери ҳақида нуфузли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилганди.

"Ҳурматли "Манчестер Юнайтед" оиласи! Бугун унутилмас кун, чунки клуб билан бўлган саргузаштим ниҳоясига етмоқда. Йиллар давомида қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга раҳмат айтмоқчиман. "Юнайтед"га келганимда мени жуда яхши кутиб олишган ва бунинг учун миннатдорман!

Манчестер ҳар доим менинг юрагимда алоҳида ўрин эгаллайди. Барчангизга омад, яна кўришгунча!", – деб ёзди ван де Бек ижтимоий тармоқларда.

Ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га 2020 йилнинг сентябрида "Аякс"дан 39 миллион евро эвазига ўтганди. Нидерландиялик футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида ижара асосида "Айнтрахт"да ҳаракат қилди.

Футболчи манкунианликлар сафида жами 62 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика