Вальверде ўтган ёздаёқ истеъфога чиқиши мумкин бўлган экан
15 ноя 2019 19:14
Новости
Вальверде ўтган ёздаёқ истеъфога чиқиши мумкин бўлган экан
"Монреаль" жамоасининг янги бош мураббийи Тьерри Анри "Барселона" бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин бўлган экан
Бу ҳақда Каталониянинг ишончли манбаларидан бири бўлган "Mundo Deportivo" хабар қилди. Каталония клуби 42 ёшли мутахассисни бош мураббийлик учун кўриб чиққан.
Ўшанда "Барселона" раҳбарияти жамоа ЕЧЛ доирасида "Ливерпуль"га мағлуб бўлганидан кейин Вальверденинг кетиши борасида йиғилиш ўтказган. Аммо якуний қарор Вальверденинг яна 1 йил ишлашига туртки бўлган.
Анри ўтган мавсумда 4 ой давомида "Монако"ни бошқариб, кейинчалик истеъфога чиққанди.
Комментарии