Вальверде АПЛда эмас, Австралияда ишлашни хоҳлайди
14 фев 2020 13:12
Новости
Вальверде АПЛда эмас, Австралияда ишлашни хоҳлайди
"Барселона" собиқ мураббийи Эрнесто Вальверде Австралия клубларидан бирида ишлашни хоҳлайди.
Уни Англия Премьер-лигаси қизиқтирмайди.
"Баъзида мендан Премьер-лига ҳақидаги фикрларимни сўрашади. Мен эса: "Тўғриси, Австралияга боришни хоҳлардим" деб айтаман. Футболдаги мартаба абадий давом этмайди ва сиз баъзида бошқа жойларда яшаш имкониятидан фойдаланишингиз керак деб ўйлаб қоласиз", - дейди Вальверде.
Эслатиб ўтамиз, Эрнесто Вальверде "Барселона"дан январда истеъфога чиққан эди. Унинг ўрнини эса Кике Сетьен эгаллади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии