Вальтер Маццари: "Чемпионлар лигасига йўлланма олиш учун боримизни берамиз"
21 ноя 2013 19:31
Новости


Вальтер Маццари: "Чемпионлар лигасига йўлланма олиш учун боримизни берамиз"
"Интер" бош мураббийи Вальтер Маццарри жамоа олдига қўйилган мақсадлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- Ҳали "Интер"нинг янги хўжайини билан гаплашмади. Умуман олганда мақсадимиз ўзгаргани йўқ: Чемпионлар лигасига чиқиш. Бунинг учун боримизни берамиз. Агар бу мусобақага чиқа олсак ривожланишда давом этамиз. Ҳозир жамоада авлодлар алмашинуви кетмоқда, шундай бўлса ҳам биз юқори натижаларга эриша оламиз, - дейди Маццарри Sky Italia нашрига.

Комментарии