"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди
25 июл 2025 19:05
Новости
"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди
Туриннинг "Ювентус" клуби “Челси”нинг вингер Кенан Йилдизни сотиб олиш таклифини рад этди.
Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби 20 ёшли туркиялик футболчи учун 65-68 миллион евро тўлашга тайёр эди. Бироқ "Ювентус" узоқ муддатли лойиҳанинг муҳим қисми ҳисобланган футболчи билан хайрлашишни ўйламаяпти.
Йилдиз Турин клубига 2022 йилнинг ёзида эркин агент сифатида "Бавария"дан келиб қўшилганди. Унинг "Ювентус" билан битими 2029 йилнинг июнигача амал қилади.
Йилдиз 2024/25 йилги мавсум барча мусобақаларда 52 ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии