Вали Келдиев : «Машъал» ҳамон қалбимда»
02 ноя 2016 22:21
Новости
Вали Келдиев : «Машъал» ҳамон қалбимда»
Унда меҳмонлар "Норин” жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдан кейин, меҳмонлар мураббийи, "Машъал” учун бегона бўлмаган мутахасисВали Келдиев билан суҳбатлашдик.
Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун 1-лигада навбатдаги бор жуда қийин баҳсни ўтказдик. Йигитларга раҳмат, барчаси ғалаба учун роса меҳнат қилиб тер тўкишди. Муборак менинг иккинчи уйим, «Машъал» эса ҳамон қалбимда, доим Муборакка келганимизда фаолиятимнинг энд ёрқин дамларини шу ерда ўтказганимни юрагимдан ўтказаман.
Балки вақти келиб яна "Машъал”га қайтарман, шундай бўлишга эса албатта умид қиламан. Мана бугун айнан "Машъал”дан ижарага олган футболчимиз Шохрух Достонов дублга эришди. Умуман бугун муборакликларнинг 5-6 нафар футболчилари «Норин» сафида майдонга ҳаракат қилишди. «Машъал»га эса навбатдаги баҳсларда улкан омад ва муваффақиятлар тилаб қоламан", - дейди Вали Келдиев.
Комментарии