RU

Последние новости

19:13"Динамо" — "Лочин". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасидаги ўйин учун таркиблар маълум  0 18:44Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  1 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  5 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:59Германия — Франция. Миллатлар лигаси учинчи ўрин учун бўладиган баҳснинг таркиблари маълум  2 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  5 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  9 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  12 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  6 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  2 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  16 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1

Вали Султоновнинг фарзанди, "Бунёдкор" асосий таркибига киришга ҳаракат қилаётган Умид билан интервью Новости

Вали Султоновнинг фарзанди, "Бунёдкор" асосий таркибига киришга ҳаракат қилаётган Умид билан интервью

"Бунёдкор" клубининг Туркиядаги йиғини давом этмоқда.

Championat.asia сайти мухбири "қалдирғочлар" ярим ҳимоячиси Умид Султонов билан суҳбатлашди.

- "Бунёдкор"га келишингиз қандай содир бўлган?
- "Бунёдкор"га 2015 йилда келганман. Дастлаб академияда таҳсил олдим, 16 ёшимда Виктор Карпенко мени ўринбосарлар жамоасига таклиф қилган. Ҳозир Шуҳрат Мақсудов жамоанинг асосий таркибига жалб қилди.

- Таниқли футболчи ва мураббий Вали Султоновнинг фарзандисиз. Футболчи бўлишингизда отангизнинг ҳиссаси катта бўлганми?

- Албатта, дадамга қизиқиб футболга кириб келганман. Ёшлигимда келажакда дадамдан ҳам кучли футболчи бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман.

- Кўпчилик сизни Жалолиддин Машариповга ўхшатишади. Сиз ҳам хоразмликсиз. Кўпчилик хоразмлик футболчилар Тошкентга келганида шева билан боғлиқ қийинчиликлар бўлишини эшитганмиз. Сизда қандай бўлган?
- Бошида келганимда шевам туфайли қийналганман, бошқа боллардан ажралиб юрардим. Кейин секин-секин ўрганиб кетганман.

- Барча футболчиларнинг лақаби бор. Сизда ҳам лақаб борми?
- Ўтган йил "Бунёдкор" асосий таркибида тушишни бошлаганимда ёши катта футболчилар ҳазиллашиб "гуруч" деб чақиришди. Шу-шу ҳозиргача шундай чақиришмоқда. 



Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика