RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Валентин Коваленко бригадаси ОЧЛ-2014 саралаш ўйинини бошқаради Новости

Валентин Коваленко бригадаси ОЧЛ-2014 саралаш ўйинини бошқаради

Валентин Коваленко бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичи ўйинларига тайинланув олди.
15 февраль куни Осиё Чемпионлар лигаси 3-саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. Шу куни Хитой чемпионати 3-ўрин соҳиби, Пекиннинг «Бейжинг Гуоан» клуби ўз майдонида 2-саралаш босқичи ғолибини қабул қилди. Бунда хитойликларга Сингапурнинг «Тампинес Роверс», Гонгконгнинг «Саут Чайна» ёки Таиланднинг «Чонбури» клублари рақиблик қилиши мумкин.

ОФК ОЧЛ-2014 гуруҳ босқичи йўлланмаси тақдири ҳал этиладиган муҳим ўйинни ўзбекистонлик ФИФА рефериси – Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига ишониб топширди. Коваленкога қанотларда Рафаэль Илёсов ва Маъмур Саидқосимов ёрдам берса, Ильгиз Танташев тўртинчи ҳакам сифатида хизматда бўлади.

Қайд этиш жоиз, Осиёнинг элит ҳакамлари қаторига кирувчи Валентин Коваленко Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларини бошқариш учун мунтазам таклифлар олади.

ОЧЛ-2014, 3-саралаш босқичи учрашуви
15 февраль, шанба
«БЕЙЖИНГ ГУОАН» (Хитой) – 2-саралаш босқичи ғолиби («ТАМПИНЕС» (Сингапур), «САУТ ЧАЙНА» (Гонконг) ёки «ЧОНБУРИ» (Таиланд)
Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Ўзбекистон).
Ён қанот ҳакамлари: Рафаэль Илёсов (Ўзбекистон), Маъмур Саидқосимов (Ўзбекистон).
Тўртинчи ҳакам: Ильгиз Танташев (Ўзбекистон).
Назоратчи: Азими Бин Абдуллоҳ (Малайзия).
Комиссар: Ким Даэ Ап (Жанубий Корея).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика