Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"
27 фев 12:45
Новости
Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"
"Реал" собиқ директори Хорхе Вальдано бизнеснинг футболга таъсири ҳақида гапирди.
"Футболга пулдорлар кириб келди. Бу инсонларнинг деярли ҳаммаси футболга янада кўпроқ пул ишлаб олиш учун келишмоқда. Инвестиция фондлари, миллионерларнинг ўзига яраша инжиқликлари бор. Бу эса футболнинг умумий кўринишини ўзгартирмоқда.
Умид қиламанки, мухлислар ҳеч бўлмаганда охирги бўлиб, сотилишади. Шунга ўхшаш ҳолат, Суперлига ғояси пайдо бўлганида, Англияда юз берди – айнан инглиз мухлислар унга қарши чиқишди. Фанатлар ўзларини футболнинг яхши маънода хўжайини деб ҳис қилишади ва уларнинг ўз позицияси мавжуд".
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии