Вальдано: "Мессини тезроқ Аргентина терма жамоасига қайтариш керак"
03 авг 2016 14:47
Новости
Вальдано: "Мессини тезроқ Аргентина терма жамоасига қайтариш керак"
"Реал" собиқ бош директори Хорхе Вальданонинг фикрича, Аргентина терма жамоасини тарк этган "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини тезроқ миллий жамоага қайтариш керак.
"Месси ҳар бир учрашувда ғалаба келтириши кераклигини ҳис қилган. Бу жуда оғир юк. Биз жаҳоннинг энг яхши футболчиси ҳисобланган даҳо ҳақида гапиряпмиз. Унинг терма жамоадан кетиши - катта муаммо, айниқса Аргентина футболи учун.
Уни тезроқ терма жамоага қайтаришса яхши бўларди" - дейди Вальдано.
Комментарии