RU

Последние новости

09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  3 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  0 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  0 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  2 07:53Ўртоқлик учрашуви. «Ман Сити» ва «Барселона» жанговар дуранг ўйнашди  3 07:25Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  2 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  3 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  1 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  1 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  11 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  2 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  14 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  5 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2

Вагнер Лав ёдингиздами? Унинг ҳаёти ҳақида батафсил... Новости

Вагнер Лав ёдингиздами? Унинг ҳаёти ҳақида батафсил...

Вагнер Сильва де Соуза 1984 йил 11 июнь санасида Бразилиянинг энг йирик шаҳри Рио де Жанейрода дунёга келган.
Ёшлигидан тўпга меҳр қўйган Вагнер 8 ёшлигидан Бразилиядаги қатор футбол мактабларига қатнаб юради. Футбол тўгаракларида мураббийларга ўзини ҳар жабҳада кўрсата олган Вагнер 16 ёшида Бразилиянинг 1-лигасида (Б Серияда) иштирок этаётган “Палмейрас” клуби билан ўзининг илк Профессионал шартномасини тузади.


 
Вагнер Лав 2000 йилдан эътиборан "Палмейрас"нинг ёшлар жамоаси сафида ҳаракатлана бошлади. У 2002 йилда ёшлар ўртасидаги “Сан Пауло” штати чемпионатида 32 та гол уришга мувоффақ бўлади ва 2003 йилдан “Палмейрас” жамоасининг асосий таркибида майдонга туша бошлайди. Асосий жамоадаги илк мавсумдаёқ Вагнер 19 та гол билан Бразилиянинг Б сериясида тўп урарга айланади ва бу билан жамоасининг юқори дивизионига чиқишга ўз хиссасини қўшади. Албатта, Вагнер Лавнинг бундай муваффақиятлари Бразилия ёшлар терма жамоаси мураббийларининг эътиборидан четда қолмайди ва Вагнер ана шу йилдаёқ Бразилия ёшлар терма жамоасидан чақирув қоғози олади. Бразилия ёшлари сафида Вагнер “Панамерика ўйинлари” нинг футбол мусобақасида кумуш медал соҳибига айланади. Вагнер Лав жамоаси билан Бразилиянинг юқори дивизиёнига чиққанидан кейин ҳам “Палмейрас” сафида кетма-кет голлар кирита бошлайди. Табиийки, Вагнер ўзининг сермаҳсул ўйинлари билан кўплаб европалик скаутларнинг эътирофига сазовор бўлади.

Вагнер Лавга талабгор жамоалар орасида Россиянинг ана шу вақтдаги биринчи рақамли жамоаси ЦСКА абжирроқ чиқади ва бразилиялик ёш истеъдодни 6 миллион доллардан зиёдроққа харид қилишга эришади.

 

2004 йил  4 август УEФА Чемпионлар Лигаси саралаш бошқичи. ЦСКА ва Бокунинг “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 45-дақиқасида Вагнер Лав захирадан майдонга тушади ва 72 дақиқада ўзининг ЦСКА ва УEФА Чемпионлар лигасидаги дебют голини киритади. Орадан ўн кун ўтиб эса Вагнер Россия Премьер Лигаси доирасида “Шинник” жамоасига қарши баҳсда ЦСКА нинг асосий таркибида майдонга тушади. Бу Лав учун Россия чемпионатидаги дебют баҳси эди.

Умуман олганда, бу ёшгина Бразилияликнинг “армиячилар” сафидаги фаолияти фавқулотда омадли чиқиб қолади. Вагнер Лав ЦСКА сафида тинимсиз голлар уришни бошлайди. Лав ЦСКА нинг ҳужум чизиғида яққол етакчига айланади. Супер финтлар, ажойиб дрибблинг, қойилмақом тезлик туфайли Вагнер Лав қисқа вақт давомида Россиядаги энг машҳур футболчилардан бирига айланади. Табиийки, Вагнер Лавнинг Россиядаги муваффақиятларининг довруғи Бразилиягача таралади ва Вагнер Лав Бразилия миллий терма жамоасига жалб этилади.2004 йил Перуда бўлиб ўтган Америка кубогида Вагнер Лав Коста-Рикага қарши баҳсда миллий терма жамоа сафида ўзининг дебют учрашувини ўтказади.

 

Вагнер Лав ЦСКА га ўтганига бир йил бўлганидан сўнг, яъни 2005 йилда жамоаси билан УEФА Кубогини қўлга киритади. Ана шу йилнинг ўзидаёқ ЦСКА Россия чемпионига айланади ва 2006 йилда ҳам Россия чемпионлигини хеч кимга бермайди. Бразилия МТЖга Дунга бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг Вагнер Лав яна Бразилия миллий терма жамоасида майдонга туша бошлайди. Бразилия Миллий терма жамоасида бир қанча ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиб гол уришни уддалаган Вагнер Лавни Бразилия бош мураббийи 2007 йилда Венесуэладаги Америка Кубогига борадиган таркибга киритади. Вагнер Лав мусобақа давомида қатор баҳсларда майдонга тушади. Жумладан, Чили билан бўлган баҳсда гол урган Вагнер Аргентина билан бўлиб ўтган финал ўйинида голли пас амалга оширади, шу баҳсда Бразилия Аргентинани 3:0 ҳисобида мағлуб этади ва чемпионликни қўлга киритади. 2007 йилда Америка кубогида қўлга киритилган чемпионлик Вагнер Лав учун иккинчиси эди. Бу вақтга қадар Вагнер 2004 йилда Перуда бўлиб ўтган Америка Кубогида ҳам чемпион бўлган эди. Вагнер Лав ЦСКА жамоаси сафида ўзининг шахсий натижаларини йилдан-йилга яхшилаб боради: Жумладан, 2004 йилда ЦСКА сафида 13 та гол урган Вагнер Лав 2008 йилда 29та голни рақиб дарвозасига жойлаб қўяди.УEФА Кубоги 2008-2009 йилги мавсумда УEФА Кубогида энг яхши тўпурарга айланади. ЦСКАда Вагнер учун омад ҳар томонлама келаётган бўлсада, бироқ Бразилия МТЖ дан Вагнер Лав энди чақирув қоғозини олмаётган эди. Вагнер Лав 2004-2007 йиллар мобайнида Бразилия миллий терма жамоаси сафида 20та баҳсда майдонга тушди ва Уэльс, Гана, Чили, Эквадор каби рақиблар дарвозасига гол урди. Бу натижалар Бразилия МТЖ бош мураббийи Дунгани қаноатлантирмас эди, шунинг учун 2007 йил 21 ноябрда Уругвайга қарши кечган баҳсдан сўнг Дунга Вагнерни бошқа терма жамоа йиғинларига жалб этмай қўйди.

2009 йилнинг августида Вагнер Лав оилавий шароити ва МТЖ мураббийларини диққат марказида бўлиб, Бразилия сафида кўпроқ майдонга тушиш истаги билан ўзининг собиқ жамоаси “Палмейрас”га ижара шартномаси асосида кўчиб ўтди.

 

Вагнер Лавнинг “Палмейрас”даги фаолияти у даражада шов-шувли чиқмади.
Бразилия чемпионатида 12 та баҳс ва 5 та гол. Аксига олгандек “Палмейрас” жамоаси ҳам миллий чемпионатда камтарона натижа қайд этиб қўя қолади. Вагнер Лав ўзи кутганидек МТЖ дан чақирув олмайди ва ижара муддати тугаганидан сўнг ЦСКА жамоасига қайтиши аниқлашиб қолади. Аммо Вагнер Лавга кутилмаганида Бразилиянинг энг номдор жамоаларидан бири “Фламенго” ярим мавсумлик ижара шартномасини таклиф қилади. Вагнер Лав ва ЦСКАга бу таклиф мойдек ёқади. Вагнернинг эндиги уйи “Фламенго” эди.



2010 йилнинг январь ойида Вагнер Лав “Фламенго” жамоаси базасига етиб келади. “Фламенго” жамоасининг мухлислар клуби ва жамоа раҳбарияти Вагнер Лавни илиқ кутиб олишади. “Фламенго” жамоасининг мухлислари ва журналистлар қаршисида Вагнерга 9-рақамли футболка топширилади. Вагнер Лав “Фламенго”даги ўзининг дебют баҳсида дубл қайд этади. Аммо айрим сабабларга кўра Вагнер “Фламенго”да ўйин амалиётига муқим эга бўлмайди 5та ўйинда 4та гол. Вагнер “Фламенго”да эндигина ўз ўрнимни топдим деганида унинг ижара шартномаси муддати якунига етиб қолади. Вагнер Лав москваликлардан “Фламенго”да яна бир йил қолиш учун изн сўрайди, аммо рад жавобини олади. Иложсиз қолган Вагнер 2010 йилнинг июль ойида Риодан Москвага қараб отланади ва ўзининг севимли жамоаси ЦСКАга қайтади.

 

2010 йилнинг июль ойи, ЦСКА ва “Спартак” Москва жамоалари ўртасидаги Москва дербиси. Вагнер Лав Москвага қайтганидан сўнг илк ўйинидаёқ гол уради. Вагнер москваликлар сафида яна ва яна гол ураверади. Европа Лигасидаги 1-тур баҳсидаги дублидан сўнг Вагнер матбуот ходимларига яна Европа Лигасида энг яхши тўпурар бўлиш истаги борлиги ҳақида айтиб ўтади. Ана шу йилнинг сентябрь ойидаги “Томь” клубига қарши баҳсда Вагнер ўйиннинг 41-сониясидаёқ тўпни дарвозага жойлаб қўяди. Бу баҳсда Вагнер ЦСКА сафида 100лик довонидан ўтишни уддалаган эди. Вагнер Лав Москвага қайтганидан сўнг олдингиданда қудратлироқ футболчига айланган эди. Вагнер Россия премьер лигасида ақл бовар қилмас ўйин намойиш этишни бошлайди. Рақиб жамоасининг уч-тўрт нафар ҳимоячиларидан тўп билан бемалол ўтиб кетиши. Максимал тезлиги ўта юқори эканлиги, ноодатий финтлар туфайли Вагнер Лав ЦСКА сафида тирик афсонага айланиб қолади. 2011 йилда Россия матбуотида Вагнер Лавга бошқа жамоага ўтиши ҳақидаги миш-мишлар урчий бошлайди. Хаттоки, Португалиянинг “Порту” жамоаси Вагнерга аниқ таклиф билан чиқади. Аммо таклиф ЦСКАни қониқтирмайди. Вагнер Лав ушбу мавсумда ЦСКА сафида 11та гол уради. 2012 йилнинг январида Вагнер Москванинг ЦСКА жамоасидан Рио де Жанейронинг “Фламенго” клубига трансфер ҳуқуқи асосида кўчиб ўтади. Бу трансфер ҳақидаги янгиликни россиялик футбол ишқибозлари мотамдек қабул қиладилар.



Вагнер Лав ёшлигиданоқ “Фламенго”да тўп суришни орзу қилар эди. Вагнер Лав “Фломенго”га расман кўчиб ўтганидан сўнг Риодаги таништирув маросимида ўзининг қувонч кўз ёшларини яшира олмай йиғлаб юборади. “Фламенго” жамоаси президенти Патрисия Аморин эса Фламенго жамоаси Вагнернинг ягона орзуси эканлигини виқор билан таъкидлаб ўтади. Вагнер Лав “Фламенго”нинг ҳужум чизиғида Ронолдиньо билан ажойиб тандем ҳосил қилади ва 2012 йилда “Фламенго” сафида 41 баҳсда майдонга тушиб, 17 бор рақиб дарвозасини ишғол этади. Афсуски, ана шу мавсумда “Фламенго”да молиявий муаммолар бошланади. Клуб молиявий томондан танг аҳволда қолганидан сўнг Вагнер Лав “Фламенго”ни тарк этишга қарор қилади. Унинг янги жамоаси фақат ва фақат ЦСКА эканлигини айтиб ўтган Вагнер ЦСКАга иккинчи бор қайтиш тараддудини кўради. 2013 йил 12 январь санасида “Фламенго” жамоаси матбуот хизмати расман Вагнер Лав “Фламенго”ни тарк этганини маълум қилади.

 

2013 йил 16 январь куни Москванинг ЦСКА жамоаси Вагнер Лав расман Москвага қайтгани ва у билан 3,5 йиллик шартнома имзоланганини баралла эълон қилади. Вагнер ЦСКА сафида ўзининг учинчи баҳсида “Алания” дарвозасига гол уради. 2013 йилнинг июл ойида сал кам 30 ёшни уриб қўйган Вагнер Лавга Хитойнинг “Шангдон Луненг” клуби молиявий жиҳатдан фантастик таклиф билан чиқади. Вагнер журналистлар билан мулоқотда ўзининг ёши ўтиб бораётганлиги, унга Хитой клубидан ҳар томонлама манфаатли таклиф борлиги ва у Хитой жамоасига ўтишга қарор қилганлигини айтади. “Шангдон Луненг” Вагнер Лав учун “армиячилар”га 12 миллион еврони қуртдек санаб беради.

 

Ўзининг янги жамоасидаги дебют баҳсидаёқ Вагнер Лав дубл қайд этади. Умуман олганда Вагнер Лав “Шандон Луненг”да ҳар томонлама ўзини кўрсатади. Вагнер 2013 йилда Хитой Суперлигасида кумуш медалга эгалик қилган бўлса, 2014 йилда жамоаси билан Хитой кубогини қўлга киритади. Хитой ички мусобақаларида 38 та баҳсда майдонга тушган Вагнер 23 та гол киритади. ОЧЛ да эса 6 баҳсда 5 та гол. Вагнер Лав Хитойда ҳар қанча максимал натижа қайт этмаса ҳам 2015 йилнинг бошида ўзига янги жамоа қидиришни бошлаб юборади. Табиийки, Вагнерга биринчилардан бўлиб Москвадан “совчилар” кела бошлайди. Москванинг “Локомотив” ва ЦСКА жамоалари Вагнерга таклиф билан чиқишларига қарамасдан Вагнер Бразилиянинг “Коринтианс” вариантини танлайди ва бунга сабаб сифатида оила азолари Бразилияга қайтишни истаётганликлари эканлигини айтиб ўтади.

 

2015 йилнинг февралида Вагнер Лав Бразилиянинг лидер жамоаларидан саналган “Коринтианс” билан бир йиллик шартномага имзо чекади. Шу йилнинг 29 март санасида Вагнер “Кориантианс”даги илк голини “Брагантино” клуби дарвозасига жойлаб қўяди…

Вагнер Лавнинг ҳозирда Энсо ва Ловинио исмли икки ўғли бор.

 

Вагнер Лав эришган ютуқлар:

Жамоавий:

Бразилия Б серияси чемпиони: 2003 (“Палмейрас”)
Россия Чемпиони: 2005,2006,2012/2013 (ЦСКА)
Россия Кубоги: 2004/05, 2005/06, 2007/08, 2008/09, 2010/11, 2012/13 (ЦСКА)
Россия СуперКубоги: 2006, 2007, 2009, 2013 (ЦСКА)
УEФА Кубоги: 2004/05 (ЦСКА)
Хитой Кубоги: 2014 (“Шангдон Луненг”)
Америка Кубоги: 2004,2007 (Бразилия МТЖ)

Шахсий:
Энг яхши тўпурар: ПанАмерикаКубоги – 2003 (4 гол)
Энг яхши тўпурар: Бразилия Б серияси – 2003 (19 гол)
Энг яхши тўпурар: Сан Пауло штат чемпионати – 2004 (12 гол)
Энг яхши тўпурар: Рио де Жанейро штат чемпионати – 2010 (15 гол)
Энг яхши тўпурар: Россия Чемпионати – 2008 (20 гол)
Энг яхши тўпурар: УEФА Кубоги – 2008/2009 (11 гол)

Вагнер Лавнинг ЦСКАдаги фаолиятига бағишланган видеони томоша қилинг.




Муаллиф: Худойберганов Улуғбек
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика