RU

Последние новости

20:14Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"  2 20:11Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди  7 19:59Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади  0 19:35Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"  1 19:32 "Балли, "Насаф! Балли, Рўзиқул!" - қашқадарёлик моҳир шарҳловчи Ҳусан Темировнинг таваллудига бағишланади  1 19:17"Манчестер Юнайтед" қишда "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:02Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади"  1 18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  2 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  11 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   6 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  1 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  9 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0

Вагиз Галиулин: “Журналистлар доим нима учун термага чақирилмаётганим ҳақида сўрашади” Новости

Вагиз Галиулин: “Журналистлар доим нима учун термага чақирилмаётганим ҳақида сўрашади”

“Уфа” клуби сафида тўп сураётган Вагиз Галиулинни ёдингиздан чиқармаган бўлсангиз керак-а? Ўтган йилдан буён ушбу жамоа сафида тўп суриб келаётган футболчимизнинг бугунги ҳолати қандай?

Маълумки, Галиулин бир неча бор жиддий жароҳатларга учраган. Бу эса ҳар қандай ўйинчининг тикланиши учун мураккаб кечади. Лекин Вагиз анча иродали эканлигини кўрсатмоқда. Чунки жароҳатлар сабабли анча вақт футбол ўйнамай қолган пайтларда ҳам у тикланиш учун ўзида куч топа олди. Ўтган йилдан бери эса Россия премьер-лигасида тўп суриб келмоқда. Шунингдек, бу футболчининг нима учун терма жамоага чақирилмаётгани ҳам мухлисларнинг ўйлантираётган саволлардан бири бўлса ажаб эмас. Футболчининг ўзи эса доимо терма учун ўйнашга тайёр эканлигини бир неча бор айтган. Аммо у бор эътиборини фақат ўз клубига қаратган. Ахир термадан таклиф бўлмаётганидан кейин у яна нима қилсин? Қувонарлиси, Галиулин “Уфа”да ўз ўрнига эга. Лекин ҳозирча бу жамоанинг натижаларини у қадар қониқарли деб айтиб бўлмайди. Шунга қарамасдан, жамоанинг кўрсатаётган ўйини чакки эмас, шу жумладан Галиулинни ҳам. Биз эса унинг ҳозирги ҳолатини ва клубдаги ишлари қандайлигини билиш учун унга қўнғироқ қилдик.    

- Салом Вагиз! Ишларингиз яхшими? Ҳозир нималар билан бандсиз?

- Жуда яхшиман. Ҳозир Москвадан, “Уфа”нинг машғулотларида қатнашяпман. Мураббийларимиз пойтахтда бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишни маъқул кўришди. Шу сабабли ҳозирда жамоам ихтиёридаман.

- Сиз бу сафарги мавсумни ҳам “Уфа” таркибида бошладингиз. Бошқа таклифлар йўқлиги учунми ёки бу ерда сизни ҳамма нарса қониқтиряптими?

- Менга бошқа клублардан ҳам чорловлар бўлган. Лекин мен “Уфа”да қолишни лозим деб топдим. Чунки клуб томонидан яратиб берилган шароитлар менга маъқул келмоқда. Шунинг учун бир йилдан бери фаолиятимни айнан ушбу жамоада давом эттириб келяпман. Қолаверса, клубдаги футболчилар билан ҳам жуда яхши муносабатдаман. Бу ерда менинг дўстларим жуда ҳам кўп.


- Кейинги йилларда сизни жароҳатлар қийнаб келаётгани рост. Тикланиш жараёнларини қандай енгиб ўтяпсиз?

- Менинг жиддий жароҳатим “Рубин”да ўйнаб юрган пайтларимда содир бўлганди. Бунинг натижасида бир ярим йил футбол ўйнай олмаганман. “Уфа”да эса мен учун ҳаммаси жойида. Лекин яширмайман, оз-моз жароҳатларим яна безовта қилиб турибди. Аммо юқорида айтганимдек, жиддий жароҳатга “Рубин”даги фаолиятимда дуч келганман ва операция столига ётгандим. Мана, энди Бошқирдистон клуби менга ўзимни кўрсатишим учун имконият яратиб берди. Рафиқам ва фарзандларим билан бирга клуб томонидан ажратиб берилган уйда яшаяпмиз. Шу боис ҳаммаси жойида.

- Сиз жароҳатингизни даволатиш учун асосан Сербияга борасиз. У ерда таниш шифокорларингиз борми?

- Ҳа, мен учун таниш ва малакали шифокорлар бор. Лекин айнан нима сабабдан Сербияга бориб даволанишим сабабларини айтмаганим маъқул. Умуман, Сербияга бориб даволаниб келган бошқа футболчилардан ҳам сўрасангиз улар яхши гапларни гапиришади. Бу мамлакатдаги мутахассислар ҳар қандай футболчини оёққа турғиш учун бор маҳоратини ишга соладилар.

- “Уфа”да тўп сураётган беш нафар ҳужумчилар асосан легионерлардир. Германия, Нигерия, Бразилия ва Босния фуқароларидир. Лекин шунча ҳужумчиси бор жамоанинг гол уриш борасидаги самарадорлиги сезилмаяпти.

- Умуман олганда, сиз ҳақсиз. Чиндан ҳам сафимизда хорижлик ҳужумчилар тўп суришяпти. Лекин буни футбол дейишади ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Албатта, жамоамизнинг гол уришдаги самарадорлиги ошадиган пайтлари ҳам келади. Ўтган йилги мавсум бошида ҳам шунга ўхшаш камчиликлар юз берганди. Лекин ўшанда ҳам турдан-турга ўтиб голларимиз сони кўпайиб борганди. Тўғри, голни ҳужумчилар уришади. Лекин футбол жамоавий ўйин. Нафақат ҳужумчилар, балки ярим ҳимоя ва ҳаттоки ҳимояда ўйнайдиган футболчилар ҳам рақиб дарвозаларини ишғол қилишлари мумкин. Аста-секин ўйинимиз “очилиб” боришига ишонаман. Лекин ҳозирча бундан бошқа аниқ сабабларини айта олишим мушкул.

- Ҳозирча “Уфа” премьер-лигада охирги ўринлардан бирида боряпти. Аксига олиб клуб ўз майдонидаги ўйинларда очко қўлга кирита олгани йўқ. Барча очколарини ҳозирча меҳмонда қўлга киритяпти.

- Тўғри айтасиз, чиндан ҳам шундай бўляпти. Сафардаги ўйинларда очколарни қўлга киритяпмиз. Билган бўлсангиз, ўтган йили жамоамиз 28 та ўйинни фақат меҳмонда ўтказди. 

- Бунинг сабаби нимада?

- Бунинг сабаби ўзимизнинг стадионимиздаги муаммолар билан боғлиқ эди. 24 сентябрь куни “Урал”га қарши майдонга тушамиз. Ҳозир эса навбатдаги учрашувларга тайёргарлик кўряпмиз. Ўтган йили эса фақат иккита ўйинни ўз майдонимизда ўтказганмиз холос. 


- Дадангиз Искандер Галиулинни мухлисларимиз ҳам яхши билишади. У билан суҳбатларда асосан футбол ҳақида мавзу очиладими?

- Албатта. Мен дадамнинг суҳбатлари ва унинг маслаҳатларига амал қилиб келаман. Ҳозир ҳам умуман, ҳар куни у билан гаплашаман. Ҳаётий тажриба ва футбол борасида ҳам билганларини менга айтиб ўргатиб туради. Бу борада кўп маслаҳатлар оламан.

- Футболчи сифатида биринчи ойлик маошингизни эслай оласизми ва уни нимага сарфлагансиз?

- Дастлабки ишлаб топган ойлигимни адашмасам “Бухоро” клубида ўйнаб юрган кезларимда олгандим. “Рубин”га кетишдан аввал айнан ушбу жамоа таркибида тўп сурардим. Албатта, биринчи ойлик маошимни дадамга бергандим. Ўша пулларга эса мен учун футбол формаларини олиб берганди. 

- Вагиз, нима сабабдан терма жамоага чақирилмаётганингиз ҳақида ўйлаб кўряпсизми?

- Тўғриси, шундай саволни беришингизни билардим. Сиз ҳам ва бошқа журналистлар ҳам мендан доим шу мавзу ҳақида сўрашади. Мана, ҳозир ҳам сиз терма жамоага чақирилмаётганим хусусида савол беряпсиз. Аммо бунинг сабабини мен қаердан ҳам билардим? Баъзида эса мени ҳам терма жамоага чақиришлари ҳақидаги узун-қулоқ гапларни эшитиб қоламан. Кейин эса яна қандайдир сабаблар туфайли термага таклиф қилишмайди. Очиғи, бунинг сабаби менга қоронғу. Эҳтимол кўрсатаётган ўйиним мураббийларни қониқтирмаётган бўлиши ҳам мумкин. Ёки бошқа томонлама уларга маъқул келмаётгандирман. Шунинг учун бунинг сабаблари кўп бўлса керак. Аммо мен ҳамма вақт Ўзбекистон учун ўйнашга тайёрман. Терма жамоага кимларни таклиф қилиш бу мураббийларнинг иши. Шу боис бу савол билан уларга мурожаат қилсангиз тўғрироқ бўларди.

- Ҳозирда Россия премьер-лигасида сиздан ташқари Виталий Денисов билан Одил Аҳмедов ҳам тўп сурмоқда. Улар билан...

- Сизни тушундим, албатта улар билан доимий равишда алоқадаман. Мана, яқинда Виталий билан ўтириб анча суҳбатлашдик. “Локомотив” “Уфа”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўша ўйин баҳонасида дўстим Денисов билан кўришдим. 

- “Уфа” бош мураббийи Игорь Коловановни қандай мураббийлар сирасига қўшган бўлардингиз?

- Уни жуда кучли руҳшунос деб атаган бўлардим. Ҳамма футболчилар билан яхши муносабатда. Кимга қандай гапиришни яхши билади. Колованов ҳам ўз вақтида моҳир футболчи бўлган. У хориж клубларида ҳам ўйнаган. Масалан, Италияда.

- Ўзбекистон чемпионати ҳам айни пайтда сизга қизиқ кўриняптими?

- Ҳа, кузатиб келяпман. Жамоаларнинг қандай натижа қайд этаётганини ва ўйиндаги видеолавҳаларини кўраман. Нимагадир “Андижон”нинг ишлари юришмаяпти. Менимча, омади чопмаяпти. Шунингдек, “Бухоро”нинг ҳам қайд этаётган натижалари ҳам яхши эмас. Афсуски, ушбу клублар яхши натижа кўрсата олишмаяпти. Менинг жамоалардаги танишларим кўп. Мисол учун “Локомотив”да ҳам кўплаб дўстларим ўйнашяпти. Бу жамоанинг натижалари эса яхши.

- Вагиз, қизиқарли суҳбатингиз учун раҳмат. Кейинги ишларингизга омад тилаймиз.

- Сизга ҳам раҳмат. Ўзбек футболи мухлисларига ҳам ўзимнинг самимий тилакларимни билдириб қоламан. Ўзбекистон терма жамоасини Россияда бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этишини жуда-жуда хоҳлайман. 

ФИРДАВСХОН ёзиб олди. 

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика