RU

Последние новости

19:30Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  0 19:03"Металлург" - "Навбаҳор" 0:1. Матнли трансляция  33 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  4 18:10Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (онлайн ҳисоб)  4 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  10 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  15 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  14 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  3 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0

Вадим Абрамов йирик ҳисобли ғалабадан кейин: «Натижадан қониқдим, аммо ўйиндан эмас» Новости

Вадим Абрамов йирик ҳисобли ғалабадан кейин: «Натижадан қониқдим, аммо ўйиндан эмас»

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор-фарм” – “Динамо” (0:3) учрашувидан сўнг, бош мураббийи Вадим Абрамов саволларга жавоб берди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашув ҳисобидан қониқдим, холос. Аммо ўйин борасида бундай дея олмайман. Шундай бўлсада, йигитларга йирик ҳисобдаги ғалаба учун  ўз миннатдорчилигимни билдираман. Лекин ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадим. Гол урилганидан сўнг, шогирдларим негадир ўйин суръатини пасайтириб юборишди. Ўз навбатида “Навбаҳор-фарм”нинг ёш ва яхши жамоа эканлигини таъкидламоқчиман.


- Мезбонлар жамоангизга муносиб қаршилик кўрсата олишдими?

- Таъкидлаганимдек, майдон эгалари яхши ўйин намойиш этиб, муносиб қаршилик кўрсатишга интилишди. Мазкур баҳс бизга осон кечмади.


- Жорий мавсумда “Динамо”нинг олдига қандай мақсад қўйилган?

- Албатта, Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган.


- Бу борада “Динамо”га қайси жамоалар рақобат кўрсатади, деб ҳисоблайсиз?

- Менимча, 5 та тур баҳсларидан сўнг, жамоалар  ажралиб қолади. Умуман олганда, ўтган мавсумда Суперлигада қатнашган жамоалар юқори лига йўллланмаси учун кураш олиб боради.


- Про лигадаги жамоалар сони кам эмасми? Бу футболчиларнинг ўйин амалиётига таъсир ўтказмайдими?

- Фикрингизга қўшиламан. Албатта, ўйинлар сони кам. Шунингдек, ҳозирча қачон 1-давра баҳслари якунланиб, 2-давра ўйинлари қачон бошланишини ҳам билмаймиз.

Шунингдек, 5-тур учрашувларидан кейин орада катта муддатли, адашмасам, 20 кунлик танаффус юзага келади, - дейди мураббий.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика