RU

Последние новости

20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  6 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  1 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  4 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  1 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  13 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3

Вадим Абрамов йирик ҳисобли ғалабадан кейин: «Натижадан қониқдим, аммо ўйиндан эмас» Новости

Вадим Абрамов йирик ҳисобли ғалабадан кейин: «Натижадан қониқдим, аммо ўйиндан эмас»

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор-фарм” – “Динамо” (0:3) учрашувидан сўнг, бош мураббийи Вадим Абрамов саволларга жавоб берди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашув ҳисобидан қониқдим, холос. Аммо ўйин борасида бундай дея олмайман. Шундай бўлсада, йигитларга йирик ҳисобдаги ғалаба учун  ўз миннатдорчилигимни билдираман. Лекин ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадим. Гол урилганидан сўнг, шогирдларим негадир ўйин суръатини пасайтириб юборишди. Ўз навбатида “Навбаҳор-фарм”нинг ёш ва яхши жамоа эканлигини таъкидламоқчиман.


- Мезбонлар жамоангизга муносиб қаршилик кўрсата олишдими?

- Таъкидлаганимдек, майдон эгалари яхши ўйин намойиш этиб, муносиб қаршилик кўрсатишга интилишди. Мазкур баҳс бизга осон кечмади.


- Жорий мавсумда “Динамо”нинг олдига қандай мақсад қўйилган?

- Албатта, Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган.


- Бу борада “Динамо”га қайси жамоалар рақобат кўрсатади, деб ҳисоблайсиз?

- Менимча, 5 та тур баҳсларидан сўнг, жамоалар  ажралиб қолади. Умуман олганда, ўтган мавсумда Суперлигада қатнашган жамоалар юқори лига йўллланмаси учун кураш олиб боради.


- Про лигадаги жамоалар сони кам эмасми? Бу футболчиларнинг ўйин амалиётига таъсир ўтказмайдими?

- Фикрингизга қўшиламан. Албатта, ўйинлар сони кам. Шунингдек, ҳозирча қачон 1-давра баҳслари якунланиб, 2-давра ўйинлари қачон бошланишини ҳам билмаймиз.

Шунингдек, 5-тур учрашувларидан кейин орада катта муддатли, адашмасам, 20 кунлик танаффус юзага келади, - дейди мураббий.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика