RU

Последние новости

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  0 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  1 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Вадим Абрамов: "Терма жамоа ўйнар экан натижа ҳар доим биринчи ўринда бўлиб қолади" Новости

Вадим Абрамов: "Терма жамоа ўйнар экан натижа ҳар доим биринчи ўринда бўлиб қолади"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча БААда майдонда ўзининг дастлабки машғулотини ўтказди.

Терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ЎФА матбуот хизматига ўзининг фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳеч нарсани яширишнинг ҳожати йўқ, кеча бу ерга етиб келдик. Қоидага кўра коронавирусга тест топширдик ва жавобини кутдик. Илк кунги машғулотларни тренажёр залида олиб бордик.

Бугун умумий таркиб билан машғулотларга киришган бўлсак, 11 ноябрь куни кечки пайт ўйиндан олдинги машғулотни ўтказамиз. Боз устига назарий машғулотлар ҳам ўтказишимиз даркор. Мақсадимиз ички чемпионатда тўп тепаётган футболчиларнинг ҳолатини яна бир бор кўздан кечириш. Турли сабабларга кўра айрим легионерлар кела олишмади. Пандемия яна қанча давом этади буни билмаймиз. Шу боис ички чемпионатда ўйнаётган ва аввал терма жамоага кам чақирув олган футболчиларни жалб қилдик. Бу улар учун ҳам халқаро тажриба вазифасини ўтайди.

Умуман олганда бўлажак учрашувларга тайёргарлик режадагидек давом этяпти. Рақибларни ўрганяпмиз, улар ҳам бизн ўрганаётгани аниқ. Биз ўз ўйинимизни ташкил қила олишимиз керак. Футболчилар биз талаб қилаётган ўйинни ва услубни қай даражада тушуниб олишлари муҳим.

Терма жамоа ўйнар экан натижа ҳар доим биринчи ўринда бўлиб қолади. Янги футболчиларни синаб кўрамиз, шу билан бирга ижобий натижани ҳам қайд этамиз деган умиддаман",- дейди Вадим Абрамов ЎФА матбуот хизматига.


Эслатиб ўтамиз, Сурия - Ўзбекистон учрашуви 12 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. Баҳс "Шаржа" стадионида бўлиб ўтади.


Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика