RU

Последние новости

14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  0 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  3 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  4 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   12 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  17 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  22 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  4

Вадим Абрамов Шомуродов нега алмаштирилмагани, Катанецга тактик тарафдан ютқазгани, дарвоза чизиғидаги муаммо ва бошқа мавзулар ҳақида гапирди (матбуот анжумани) Новости

Вадим Абрамов Шомуродов нега алмаштирилмагани, Катанецга тактик тарафдан ютқазгани, дарвоза чизиғидаги муаммо ва бошқа мавзулар ҳақида гапирди (матбуот анжумани)

Ўзбекистон ҳамда Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (0:1) Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.







- Ўйин ҳақида

- Аввало, мухлислардан узр сўрамоқчиман, ноқулай об-ҳавога қарамасдан, бугун бизни қўллаб-қувватлаш учун анча мухлис йиғилганди. Ўйин яхши бўлди, рақиб ҳам ёмон эмас. Ғалаба қозонганингда, муаммолар кўзга ташланмайди. Ютқазсанг, бундан фойдали жиҳатларини топиш мумкин. Ўйлайманки, жамоамиз ёмон эмас, олдимизда турган вазифани бажаришга интиламиз.  Ўзимизни оқлашдек туюлади, аммо Ироқ 23 март куни Тошкентга келган. Биласиз, биз 26 мартда Наманганда ўйин ўтказдик. Бу ҳам таъсирини кўрсатди. Таркибни ўзгартиришимиз ва бошқаларни майдонга туширишимиз мумкин эди, бироқ кўплаб мухлислар келишини инобатга олиб, легионерлар хизматидан фойдаландик ва мана шундай таркибни майдонга туширдик. 

- Ироқ терма жамоасига қарши алоҳида тактика ишлаб чиқилганмиди?

- Ҳозирги ҳолатда тактика ҳақида гапириш қийин. Бугун рақиб тўлиқ ҳимояланган ҳолда қарши ҳужумда ўйнади. Улар астойдил тайёргалик кўришгани сезилди. Агар биринчи бўлимда гол урганимизда, ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. 

- Жамоа кўп ҳужум қиляпти, аммо якуний нуқтани қўядиган футболчи топилмаяпти. Бу бўйича нима дея оласиз?

- Ахир, бу футбол. Сен урмасанг, сени жазолашади. Бугун ютқаза туриб, ҳужум қилавердик ва вазиятни ўнглашга уриниб, гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди. Бугунги хатолардан хулоса чиқариб, келажакда такрорламасликка ҳаракат қиламиз.

- Элдор Шомуродов Намангандаги ўйинда алмаштирилганди, бугун эса йўқ. Сергеев билан Убайдуллаевнинг формаси яхши ҳолатда эмасми ёки ҳужум чизиғи рақобатдан ҳолими? 

 - Сергеевда шунчаки жароҳат бор. Убайдуллаевни эса майдонга туширмадик, Шомуродов гол уришига ишондик ва мухлисларни хурсданд қилишини хоҳлагандик, Албатта, у гол уролмаганидан афсусда. Шуни ҳам айтиш керакки, Убайдуллаев ҳам яхши ҳужумчи.  

- Майдонда ҳар икки терманинг даражасини ўлчасак, бизникилар бир бош устун. Шундай экан, тактик тарафдан Сречко Катанецга ютқазганингизни тан оласизми?  

- Ҳа, шундай деса бўлади. Мен тактик томондан бугунги ўйинни ютқаздим. Футболчиларимиз даражаси рақибникидан юқори, шунчаки мураббий омадсиз. 

- Терма жамоамиз вазиятлардан фойдаланишда жуда оқсаяпти. Бизга қандайдир креативлик етишмаяпти. Бу бўйича нима дея оласиз?

- Сизни тушундим. Биз кўп нарсани кўрсата олмаймиз, июнда расмий ўйинларимиз бор. Ҳозир махсус тайёргарлик жараёнини тўлиқ намойиш этишни хоҳламаймиз, чунки барча термалар ўз рақибларини ўрганади. Футболчиларга кўп нарсани очиқламаслигини ва эркин ўйнашларини тушунтирдим.  Умид қиламанки, сиз ҳаммасини июнда кўрасиз.

- "Бизга Искандеров каби футболчи етишмаяпти" деган эдингиз. Бўлажак расмий ўйинлардан олдин ҳозирги ҳолат қанақа? Қандайдир фикр ёки ечим борми?

- Бундан олдин айтганимдек, ярим ҳимоячиларимиз марказий ҳимоячиларга кўмаклашишди ва тўпни олиб қўйиб, вазият яратишга уринишди. Бу вақтда марказий ҳимоячиларимиз шунчаки томоша қилиб туришибди. Энди санаб кўринг, 6 киши тўпни олиб қўйишга ҳаракат қиляпти. Бизни 4 нафар ўйинчимиз эса олдинда рақибнинг 10 нафар футболчисига қарши ўйнаяпти. Бу нотўғри қарор. Буни ҳали таҳлил қилиб чиқамиз. Хавотир олманг, келажакда буни тўғрилаймиз, ҳаммаси яхши бўлади. 

- Бугунги ўйинда ҳам дарвозабонимиз қўпол хатога йўл қўйди. Дарвозабонлар билан боғлиқ муаммолар борми?

- Ҳа, албатта муаммомиз бор. Ҳимоячилар ҳам ишончли ўйнашлари лозим. Бугун дарвозабонимиз ёмон ўйнамади, уни ёрқин келажак кутяпти, секин-аста тажриба тўплаб боради.

Рейтинг: -46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика