RU

Последние новости

11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  1 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  3 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  2 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  8 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  8 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  5 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  67 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  2 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   2 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  2

Вадим Абрамов: "Самарқандда яхши савиядаги жамоа ва мураббий ишламоқда" Новости

Вадим Абрамов: "Самарқандда яхши савиядаги жамоа ва мураббий ишламоқда"

«Динамо» - «Локомотив» (0:1) ўйинидан кейин дастлаб «Локомотив» бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этиб, саволларга жавоб берди.
-Ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- Анча шиддатли ўйин бўлди. Ҳар икки томон ҳам ғалаба қозониш имкониятига эга бўлди. «Динамо» ҳам имкониятларидан фойдаланганда ғалабани илиб кетиши ҳеч гап эмасди. Умуман олганда эса чиройли, томошабоп ўйин бўлди. Мен аввало Самарқандда мана шундай ажойиб ўйингоҳда ажойиб ҳолатдаги майдонни шай қилиб қўйишгани учун раҳмат дейман. Бундай майдонлар кўпайишини истардим. Футболчилар мазза қилиб ўйнашди. Майдон яхши бўлса, футболчилар ҳам чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд этишади. Энг асосийси эса бугун қийин ўйинда уч очкони қўлга киритдик.

- Мутахассис сифатида «Динамо» жамоасининг ўйини ҳақида қандай фикрлар билдира оласиз?
- Самарқандда яхши савиядаги жамоа ва мураббий ишламоқда. Жамоа ўйини ҳам эътирофга арзигулик. Аммо мавсумнинг бошланиши боис жамоа натижа кўрсата олмаётган бўлиши мумкин. Омадга ҳам кўп нарса боғлиқ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика