RU

Последние новости

20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  3 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  7 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   6 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  6 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  13 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  9 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  6 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  1 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  234 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  3 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  19

Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз" Новости

Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"

Суперлига 27-туридан ўрин олган "Динамо" - "Хоразм" (3:1) учрашувидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Хоразм" қувноқ жамоа. Биринчи даврада ҳам 0:1 ҳисобида мағлуб бўлаётган вақтимизда ўйинни ўзгартириб юборгандик. Ғалати гол ўтказиб юбордик, йўқ жойдан. Яхшиямки биринчи бўлимда бошқа гол ўтказиб юбормадик. Иккинчи бўлимда эса ўйинимизни тўғрилаб олдик. "Хоразм" яхши жамоа. Мухлисларимизни табриклаймиз. Барибир нотўғри ўйнаяпмиз, айниқса ҳимояда. Ўзимизга бўлган ишонч ошиб кетяптими билмадим" - деди Вадим Абрамов баҳс якунлангач.

- Ҳожимирзаев жароҳат олди ва Ҳошимов ҳам ўзини яхши ҳис этмагандек. Жамоа иккинчи бўлимни ҳужумчиларсиз ўтказди...

- Ўрозовни йўқ жойдан сариқ карточка олди ва "Бунёдкор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бир нечта футболчиларимиз бўлажак ўйинда иштирок этмайди. Ҳошимов бироз эҳтиёткорлик билан ўйнамоқда. Шу сабаб уни захирага олдик. Ҳужумчисиз ўйнадик дейиш нотўғри, сабаби Фирдавс Абдураҳмонов майдонда эди.

- Ҳимоячиларимизда бироз ўзига бўлган ишонч бордек ва шу сабабли гол ўтказиб юбордик дедингиз. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Билмадим. Менимча, битта гол ўтказиб юборсак, иккита гол уриб ютиб кетамиз деган хаёл бўлса керак. Руҳий жиҳатдан муаммо бор. Айб фақат ҳимоячиларда эмас, хавбеклар ҳам ортга қайтишга улгурмаяпти.

- ОАВда ёзилишича, "Динамо" кейинги мавсумда ўз олдига янада каттароқ мақсадлар қўйиши ва молиявий жиҳатдан имкониятлар янада кенгайиши мумкин экан. Чемпионлик - асосий вазифа этиб белгиланармиш. Раҳбарият билан гаплашмадингизми? Ушбу гап-сўзлар қанчалик рост бўлиши мумкин?

- Умид қиламанки, бу гаплар рост. Мен ҳар доим бундай мақсадлар қўйилиши тарафдориман. Раҳбарият аниқ бир мақсадни белгилаб бермаган бўлса ҳам, ўзимиз шунга интилишимиз керак. Самарқанддек шаҳарда катта амбицияларга эга клуб бўлиши керак. Менимча, бундай вазифа қўйилиши керак.

- Ўтган мавсумда "Динамо" Суперлигадаги энг кам бюджетга эга жамоа деб айтган эдингиз. Ўзи жорий мавсумда жамоанинг молиявий имкониятлари яхшиландими?

- Бизга кейинги мавсумда барчаси барқарор бўлишини ваъда беришганди. Шундай ҳам бўлишига умидворман. Ҳоким клубга эътибор қаратмоқда, аммо ҳозир у инсон банд. Самарқанд ўта катта аҳамиятга эга шаҳар ва шу сабабли уй ўйинларимизни ўтказиб юборяпмиз. Муаммо фақат шунда. Самарқанддек шаҳар ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак деб ўйлайман. Янги стадион қурилади деган умиддаман.

- "Динамо"да қолдирилган ўйин туфайли жадвал бироз тиғиз. Зич график жамоага қанчалик қийинчилик туғдириши мумкин.

- Биз аҳмоқона тарзда кўп очколар йўқотдик. Агар шунчаки пенальтилардан фойдалана олганимизда Кубок финалида ўйнаган бўлардик. Шунингдек, яна қўшимча тўрт очкомиз бўларди. Чемпионлик учун охиригача курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз, аммо назарий жиҳатдан ҳали ҳам имкониятларимиз бор.

Рейтинг: +5   

Комментарии

+2   
31 окт 09:04:55
Umid Tursunov
Samarqandga bitta stadion yetishmayapti juda gozal shahar!!!!
+1   
31 окт 04:21:26
Абд
Erkak, balli, birovlaran to'nkamabdi boshqalarga o'xshab!
+1   
31 окт 03:35:58
Фарход
Карленович Самарканд лик ишкибозлар Сизга ишонишади ! Давай - Давай ДИ- НА- МО !
   
31 окт 09:43:28
Real.M & Chelsi
Samarqanddek ko'xna shaharga haqiqatan ham kamida Bunyodkor stadionidek stadion kerak,asta sekin katta stadionlarni qura boshlash kerak
   
31 окт 09:42:17
Y@Go_6060
Самаркандда камида 40000 лик стадион керак
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика