RU

Последние новости

17:45"Тоттенхэм" ҳужумчисини сотиш ниятида  0 17:18Фойт, Чуамени, Беллингем, Симеоне... Ла Лига 10-тур рамзий терма жамоаси  0 17:05Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:40"Ювентус" "Челси" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 16:08"Бавария" Кейнга ўринбосар топиб қўйди  0 15:31Чуамени: "Ямалнинг ишлари "Эл Класико"га ҳарорат қўшди"  3 15:03Тез орада ишдан бўшаши кутилаётган АПЛ мураббийлари (ТОП-5)  6 14:35Мухлислар норози бўлиши аниқ: АПЛ узоқ йиллик анъанасини бузишга тайёрланмоқда  2 14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  2 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  5 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  8 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  2 11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  3 11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  3

Вадим Абрамов: "Равшан Эрматов билан шахсан учрашдим..." Новости

Вадим Абрамов: "Равшан Эрматов билан шахсан учрашдим..."

Coca Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Қизилқум» (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- Бугунгидек ёмон ўйнамагандик. Биринчи бўлимда рақиб дарвозаси икки бор ишғол этилди, танаффусдан кейин ўйинимиз «бузилиб» кетди. Бу нима билан боғлиқ эканлигини билмадим. Фикримча, икки асосий футболчимиз – Тўраев ва Ғиёсовнинг йўқлиги ҳам сезилди. Ёки мавсум якунлангани сари ўйинлар ҳам «оғирлашиб» бораётгани билинаётгандир?!

- Зуҳуровнинг жароҳати жиддийми?

- Зуҳуров жароҳатдан кейин ўйинни давом эттира олмади. Жароҳатини қанча муддат даволатишини эртага билиб оламиз. Тахминимча, даволанишга бир ҳафта кетса керак.

- Жамоа сафарда яхши ўйнай олмаяпти...

- Шундай бўлмоқда тўғри. Энди бизни Ўзбекистон Кубоги доирасида муҳим учрашув кутиб турибди. "Бунёдкор" ҳам, АГМК ҳам ўз олдига Кубокни ютиш вазифаси қўйган.

- Терма жамоани бошқаришингиз мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқди. Бу сизга халал бермаяптими?

- Миш-мишлар доим бўлган. Бу гап-сўзлар менга халал бермаяпти.

- Яқин вақтлар ичида Равшан Эрматов билан учрашдингизми?

- Эрматов билан учрашдим. Аммо унда терма жамоа масаласи кўтарилмади. Чемпионатда ҳакамлик борасида эътирозларимни билдирдим.

Рейтинг: +100   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика