RU

Последние новости

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  0 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  5 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  17 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  16 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  7 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  380 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Вадим Абрамов: "Пахтакор"га қарши ҳимоявий ўйин намойиш этишимиз мумкин эди, аммо биз футбол ўйнашни хоҳладик" Новости

Вадим Абрамов: "Пахтакор"га қарши ҳимоявий ўйин намойиш этишимиз мумкин эди, аммо биз футбол ўйнашни хоҳладик"

Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (5:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

"Пахтакор"ни табриклайман. Ҳисоб 0:5, менимча натижа ўйинга мос эмас, афсуски баъзида шундай бўлади. Бизнинг дарвозага йўлланган зарбаларнинг барчаси гол билан тугади. Илк дақиқаданоқ гол ўтказиб юбориб ўйинни бошлаш оғир, аммо кейин ўзимизга келдик, ҳатто ҳисобни тенглаштиришга яқин келгандик. 40-дақиқада ҳимояда парокандалик бўлди ва таймни 0:4 ҳисобида якунладик.

Ўзимиз яратаётган вазиятлардан унумли фойдаланишимиз керак. Бу маҳорат билан боғлиқ. Бугунгидек ёш болаларча хатоларга йўл қўймаслик керак. Икки ҳужумчимиз олдинга ўтса ва тўпни ўзига ўнглай олмаса буни қандай изоҳлашни билмайман.

Тўғри бугун ҳимоявий ўйин намойиш этишимиз, ўз жарима майдонимиз ёнига туриб олишимиз мумкин эди. Аммо менимча бундай ўйинларни тарғиб қилмаслигимиз керак, ёшлар бугунгидек ўйинлар орқали ўсишади. Ўтган йил "Пахтакор"га қарши муносиб қаршилик қилгандик. Ҳа, "Пахтакор" сафида маҳоратли футболчилар жуда кўп, аммо биз яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Бу бизга дарс бўлиши керак.

Нурмурадов ўйинга яхши киришиб кета олмади деб ўйлайман. Бундан ташқари ҳимояда шерикларига ёрдам беришга шошилмади ва уни алмаштиришга қарор қилдим.

Бугунги баҳсга тайёргарлик доирасида Драган Черан ҳақида йигитларга кўп бор айтгандик. У жамоанинг мияси, ярим жамоа дегандик. Афсуски икки кун давомида айтганларимиз 1-дақиқадаёқ чиппакка чиқди ва унинг тўп узатишидан кейин гол урилди.

Черанга алоҳида бир футболчини бириктирсам бўлмасмиди? Биласизми "Пахтакор" бир ҳужумчи билан ўйнайди, Черан унинг ортида ҳаракат қилади. Биз тўрт ҳимоячи ва яна бир Черанга бириктирилган футболчи билан ўйнасак қачон ҳужум қиламиз? Ўйин охиригача ҳимояда ўйнардик. Биз футбол ўйнашни истадик. Агар якун бўлганида натижа бошқачароқ бўлиши аниқ эди", - дейди Вадим Абрамов.



Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика